Ангренда аҳолига чиқинди учун пул тўланмоқда
Ангрен шаҳрида “Зеро Wасте” давлат- хусусий шериклик битими асосидаги санитар тозалаш корхонасига қарашли замонавий чиқинди йиғиш шохобчаси фаолияти йўлга қўйилган.
Шохобчада чиқиндиларни саралаб жойлаш учун алоҳида контейнерлар қўйилган. Шунингдек, қайта ишланадиган чиқиндилар учун оқ пакет, қайта ишланмайдиган чиқиндилар учун қора пакет, озиқ-овқат чиқиндилари учун жигарранг пакет ажратилган.


Қолаверса, мазкур шохобчада республикамизда илк бор қайта ишланадиган чиқиндиларни харид қилиш тажрибаси йўлга қўйилди. Хусусан, аҳолига оқ пакет учун 1 минг 500 сўм, жигар ранг пакет учун 500 сўм пул тўланади. Шунингдек, бу ерда кичик савдо шохобчаси очилган бўлиб, аҳоли чиқинди учун тўланган пулга ўзига керакли нарсаларни сотиб олиши мумкин.

Эътиборли томони, чиқинди шохобчаси қурилишида асосан чиқиндига айланган юк ташишга мўлжалланган контейнерлар, шиша идишлар каби фойдаланишдан чиқарилган хомашёлар ишлатилган. Электр билан таъминлаш учун қуёш панеллари ўрнатилган. Шохобчада ишчи-хизматчи яшаши ва ишлаши учун барча шарт-шароит яратилган.
А.Мусаев, ЎзА мухбири