Ангорлик ёшларга 50 сотихдан ер берилди
Бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшларни қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш, уларга ер ажратиб бериш орқали бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча Ангор туманида ҳам 42 нафар ўғил-қизга ер майдонлари тақдим этилди. Тумандаги “Юқори Талимарон” маҳалласида анча йиллардан буён бўш турган 21 гектар ер ҳар бир ёшга 50 сотихдан тақсимлаб берилди. Шунингдек, ёш омилкорларга экиш учун уруғликлар ҳам тарқатилди.
[gallery-1761]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА