Ангела Меркель БМТда ишлаш таклифини рад этди
Германия собиқ канцлери Ангела Меркель БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг ташкилот тизимларидан бирига раҳбарлик қилиш таклифини рад этди.
Меркел офисидагилар “DPA” агентлигига маълум қилишича, “ўтган ҳафтадаёқ собиқ канцлер телефон орқали мулоқотда бош котибга ишонч учун миннатдорлик билдириб, таклифни қабул қилолмаслигини айтган”.
Хабарларга қараганда, гап инсоният ижтимоий манфаатига хизмат қилувчи глобал ташкилотнинг маслаҳат кенгаши раҳбарлиги ҳақида борган. Мазкур тузилма савдо ва парвоз хавфсизлиги билан шуғулланади.
Дарвоқе, Ангела Меркель 2005-2021 йиллар давомида Германия ҳукуматини бошқарган.