Ангела Меркель БМТ мукофотига сазовор бўлди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги бошқармаси 2022 йилги Нансен мукофоти лауреати номини эълон қилди. Бу сафар фахрий мукофот Ангела Меркелга топширилди, дея хабар берган “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги.
2015-2016 йилларда Меркель Германия канцлери сифатида Сурияда можаро ҳудудида қолган 1.2 миллиондан зиёд қочқин Германиядан бошпана топишига имкон берувчи бир қатор муҳим қарорлар қабул қилган. Ўша пайтдаги қийинчиликка қарамай, Ангела Меркель немис халқини “ўзига ишонган, очиқ ва раҳмдил” бўлишга, қочқинларга ёрдам беришга чақирган.
Ҳар йили БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги томонидан норвегиялик тадқиқотчи, олим, дипломат ва гуманист Фритьоф Нансен шарафига тайинланган мукофот муносиб вакилга топширилади.
БМТ ахборот сайти маълум қилишича, мукофотни қўлга киритишнинг асосий шарти – қочқинлар, кўчирилганлар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳуқуқини ҳимоя қилишга алоҳида ҳисса қўшиш.
Ташкилотнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди Меркелнинг бошпана изловчиларни ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқи, инсонпарварлик тамойили ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишдаги қатъиятини олқишлаган.