Андижонликларга тенг келадигани топилмади
Андижон шаҳрида муайтай бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги якунланди.
Мамлакатимизда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни ўзлари қизиққан спорт турлари, жумладан, муайтайга жалб этиш ва бу орқали терма жамоа сафини янги номлар билан тўлдириш мақсадида ўтказилган кубок баҳсларида 428 нафар иштирокчи ғолиблик учун курашди.


Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақада умумжамоа ҳисобида Андижон вилояти вакиллари мамлакат кубогига эга бўлди. Шунингдек, Самарқанд вилояти ўсмирлари иккинчи, фарғоналик ўсмирлар эса учинчи поғонадан жой олди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА