Андижонда мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига бағишланиб, “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида анъанавий “Энг улуғ, энг азиз!” танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Андижон вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Аҳмедова қатнашчиларни мустақиллик байрами билан муборакбод этиб, мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган улкан ютуқлар, бунёдкорлик ишлари, халқимиз маънавиятини юксалтиришга ижод аҳлининг қўшаётган беқиёс ҳиссаси, юртимизда ижодкорларнинг самарали ижод қилиши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда “Энг улуғ, энг азиз” танлови муҳим аҳамият касб этаётганлиги  таъкидланди.  

[gallery-24937]

Танловда босма оммавий ахборот воситалари, интернет журналистикаси вакиллари, телевидение ва радио ижодкорлари, шоир ва ёзувчилар, публицист ижодкорлар, шунингдек, мусаввир, халқ амалий санъати вакиллари, фотограф ва дизайнерлар томонидан тақдим этилган 400 дан зиёд  ижодий ишлар кўриб чиқилди.  

– Танлов кўргазмаларида намойиш этилган ижодий ишларнинг ўзига хослиги, мазмунан бойлигини, ранг-баранглигини алоҳида эътироф этиш жоиз, – дейди Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Махпурахон Артиқова. – Ана шу асарларда истиқлол ғоялари, халқимиз маънавияти, онг ва тафаккуридаги ўзгаришлар ўзига хос талқин этилганлиги аҳамиятлидир.  

Танлов иштирокчилари истиқлол халқимиз учун улуғ неъмат эканлиги, юртдошларимиз маънавияти ва тафаккуридаги ўзгаришлар, Янги Ўзбекистонни шакллантириш ва инсон қадрини улуғлаш мавзулари кенг акс этган, шунингдек, мустақиллик йилларида юртимизда, хусусан, Андижонда қўлга киритилаётган улкан ютуқларни, бунёдкорлик ишларини, миллий қадриятларимизни бадиий асарлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали ёритилган ижодий ишлар, фотография, дизайнерлик ишлари ҳамда тасвирий санъат асарлари орқали кўрсатиб берди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, босма оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, журналистларнинг ижодий ишлари номинацияси бўйича Хўжаобод тумани ҳокимлигининг “Ҳақиқат” газетаси жамоаси, телерадио номинацияси бўйича "Тараққиёт" телеканали мухбири Руҳшона Алимжонова, интернет журналистикаси номинацияси бўйича “Халқ сўзи” газетаси мухбири Саминжон Ҳусанов, публицистика йўналишидаги ижодкорлар ўртасида “Ватандан айро бахт йўқ” номли китоби учун адиб Ҳабиб Сиддиқ, адабиёт номинацияси бўйича “Тарихий эсселар", "Мусулмон сайёҳлар”, “Муҳаммад Шайбонийхон қисмати” ҳамда “Навоий туғилган жой” номли китоблари учун Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фарид Усмон, тасвирий санъат, фото ва дизайн номинацияси бўйича мусаввир, Шерали Жўраев номли мусиқа ва санъат олий мактаби ўқитувчиси Гулчеҳра Собирова ижодий ишлари билан ғолибликни қўлга киритди.

– Таҳририятимиз жамоаси танловда жамиятимизда, хусусан, туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонамиз қаҳрамонлари ҳаёти, фаолияти ёритилган ижодий ишлари билан иштирок этди, – дейди “Ҳақиқат” газетаси муҳаррири Толибжон Шерматов. – Ижодий ишларимиз эътироф этилиб, ғолиблар қаторидан жой олганлигимиздан беҳад хурсандмиз. Ушбу эътироф, муваффақият жамоамизга шижоат ва илҳом бағишлайди.

Якунда барча номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонлик ижодкорлар тақдирланди