Андижон шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди.

Уч кун давом этган мамлакат чемпионатида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва белбоғли кураш йўналишларида 13 та вазн тоифасида, қизлар эса 8 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Чемпионатда кучли учликдан жой оладиган полвонлар жорий йил май ойида Нукусда ўтказиладиган Осиё ва жаҳон чемпионатларида иштирок этади.

Ўтказилган беллашувлар сарҳисобига кўра, Илёсбек Ҳамидбоев (Наманган), Беҳрузбек Муротов (Андижон), Санжарбек Ҳошимжонов (Фарғона), Нуразиз Илҳомиддинов (Навоий), Диёрбек Абдухалилов (Тошкент в.), Муниса Темирова (Наманган), Гулсевар Нурқобилова (Жиззах), Айсилув Қидирбаева (ҚҚР) каби бир қатор спортчилар ўз вазн тоифаларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижондаги беллашувлар жаҳон чемпионатига йўлланмаларни тақдим этди