Андижон шаҳридаги “Тошкент премиум” тантаналар саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Вилоятнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа жабҳаларидаги ҳаётида самарали фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг илғор вакилалари иштирокида “Аёл борки олам мунаввар!” деб номланган байрам тадбири ташкил этилди. Унда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини ошириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳаётларидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов муҳтарам опа-сингилларимизни баҳорнинг илк гўзал айёми – халқаро хотин-қизлар байрами билан иштирокчиларни муборакбод этди. 

Байрам тадбирида жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этаётган, ташаббускор, самарали меҳнати билан оилаларни мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш авлодни соғлом, ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этишда ибратли фаолият олиб бораётган бир гуруҳ илғор хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. 

Тадбирнинг бадиий қисмида таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди. 

Муҳтарама аёлларимизга юксак эҳтиром кўрсатилган байрам тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. 

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатилди