Жамоат хавфсизлиги, валюта қимматликлари, гиёҳвандлик билан боғлиқ, шунингдек, вояга етмаганлар иштирокидаги жиноятлар сони аввалги йилга нисбатан ортган.

Оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилган брифингда фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва жиноят ишлар бўйича вилоят судлари томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар тақдим этилди.

Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи Адҳамжон Мирзаевнинг таъкидлашича, ўтган йили 2 минг 864 нафар шахсга нисбатан 2 минг 278 та жиноят иши, уларнинг 53,4 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Кўрилган ишларда 34 нафар шахсга нисбатан кенг жамоатчилик, хусусан, 7 нафар шахсга Ёшлар иттифоқи, 2 нафарига Хотин-қизлар қўмитаси, 25 нафарига маҳалла фуқаролари йиғини кафиллиги асосида жазо тайинлашда енгиллик берилди ёки жазодан озод этилди.

Вилоят маъмурий суди раиси Отабек Мирзамаҳмудовнинг таъкидлашича, ўтган йили ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, ҳокимиятнинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги билан боғлиқ оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 234 та иш кўриб чиқилиб, уларнинг 92 таси қаноатлантирилган. 

Маъмурий судлар томонидан кўрилган маъмурий ишларнинг 16 минг 463 таси, ёки 68 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Маъмурий судларига фуқаролардан 1 минг 469 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 74 таси қаноатлантирилган, 4 таси рад қилинган, 1 минг 61 тасига ёзма ва оғзаки тушунтириш берилган.

Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Жасуриддин Абдусаттаровнинг маълум қилишича, ўтган йили вилоятда 14 минг 137 та фуқаролик ишлари кўриб чиқилган. Мулкни рўйхатдан ёки хатловдан чиқариш, маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зарарни қоплаш, никоҳни бекор қилиш, қарзни ундириш, ўзбошимчалик билан барпо этилган иншоотларни буздириш сингари қатор йўналишларда кўрилган ишлар ўтган йилнинг ана шу даврига нисбатан бир мунча камайганлиги қайд этилди. 

Жумладан, никоҳдан ажратиш ҳақида 5 минг 650 та ариза келиб тушган бўлиб, аризалар аввалги йилга нисбатан 1 минг 441 тага камайган. Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризалари фақат Олтинкўл туманида 11 тага ортган. Судлар томонидан ажрашиш учун ариза берган 535 оила яраштирилган.

Вилоят иқтисодий судларида кўрилган ишларнинг аксарияти хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг ўз вақтида солиқ қарзларининг тўламаганлиги, савдо қоидаларини бузиш, шартнома шартлари ва талабларига амал қилмаслик, банкротлик билан боғлиқ ҳолатлар ташкил этган. Умуман, ҳисобот даврида тақдим этилган ариза ва даъво аризалари ўтган йилга нисбатан 10 минг 444 тага, ёки 35,3 фоизга камайган.

Солиқ қонунчилигига риоя қилмаган 88 та тадбиркорга нисбатан 20 миллиард 362 миллион сўм молиявий санкциялар қўлланилган бўлиб, Президентимизнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга имконият ва имтиёзлар бериш борасидаги ташаббусларидан келиб чиқиб, қонун нормаларига асосан иқтисодий судлар томонидан 33 нафар тадбиркор 303 миллион сўм миқдоридаги молиявий санкцияларни тўлашдан озод этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда вилоят суд идоралар томонидан брифинг ўтказилди