Андижонда устоз ва мураббийлар шарафланди
Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” ўйингоҳида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фидоий устоз ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Президентентимиз фармонига асосан, турли орден, медаль ва кўкрак нишонлари билан тақдирланган бир гуруҳ устоз ва мураббийларга мукофотлар топширилди.
[gallery-4135]
Тадбирда мамлакатимизда таълим тизимини юқори босқичга кўтариш, муаллимлар, мураббийлар нуфузини, жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, инсонни камол топишида, унга билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш туйғуларини сингдиришда, бир сўз билан айтганда, жамиятимизнинг муносиб аъзоси бўлиб ҳаётда ўз ўрнини топишида таълим соҳаси фидойиларининг ҳиссаси беқиёс эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбирда вилоятдаги умумтаълим мактабларига Президент совғаси - футбол, волейбол, гандбол тўплари, шахмат тахтаси, умуман, 13 турдан иборат спорт жиҳозлари топширилди.
Юртимизнинг машҳур қўшиқчилари, эстрада хонандалари иштирокидаги бадиий дастур, ижро этилган қўшиқ ва рақслар тадбир қатнашчиларига хуш ва байрамона кайфият улашди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА