Президент ташаббуслари – амалда

Халқимизнинг бой маънавий мероси жамланган китоблардан баҳраманд бўлган инсон қалби шубҳасиз, илм ва маърифат нурлари билан бақувват бўлади. Шунинг учун ҳам юртимизда китоб ўқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш, китоблар нашр этиш масалалари, шунингдек, мавжуд китобларни келажак авлодга сифатли етказиш вазифасини бажариб келаётган кутубхоналар фаолияти ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот кутубхона маркази томонидан ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.      

[gallery-13464]

Фуқароларга кутубхонадан эркин фойдаланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мавжуд китоб фондини сақлаш, китоб жамғармасини бойитиш бўйича Марказда самарали ишлар олиб борилмоқда. Натижада аҳолининг китобхонликка муносабати ижобий томонга ўзгариб бормоқда, қолаверса, китобнинг обрўси ошмоқда.    

Қарийб бир асрдан кўп вақтдан буён вилоят аҳолисига илму маърифат улашиб келаётган Андижон вилояти ахборот кутубхона маркази 1907 йилда 389 нусха китоб билан ташкил этилган. Бугунги кунга келиб кутубхона фондида 94 мингдан зиёд номдаги 900 минг нусхага яқин китоб, шунингдек, 325 мингга яқин китобнинг электрон шакли мавжуд. Бундан ташқари, 49 минг нафардан зиёд китобхон Марказ хизматидан  мунтазам фойдаланиб келади. Ташриф буюрувчилар кунига ўртача 600-650 нафар кишини ташкил этади.  

Китобхонларнинг китоб ўқиб, билим олиши учун ўқув заллари, электрон кутубхона бўлими, ёшлар билан ишлаш, ўлкага оид, ҳуқуқий адабиётлар секторлари, хорижий тилларни ўрганиш залларида барча шароитлар яратилган. Шунингдек, “Кутубхона иккинчи оилам” клуби ташкил этилган.    

– Марказ  китобхонларнинг талабларига асосан, ҳар куни дам олиш кунисиз эрталаб соат 8.00 дан кеч 21.00 гача хизмат кўрсатади,– дейди Ахборот-кутубхона маркази директори Гулнорахон Исмоилова. – Бундан ташқари, марказнинг китоб фонди мунтазам бойитилиб борилмоқда. Ўтган 2022 йилда  фондимиз 5 минг нусхадан зиёд китоблар билан тўлдирилган бўлса, жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида 3 минг 500 дан зиёд янги китобларни қабул қилиб олдик. Ўтган йили 100 номда даврий нашрлар олган бўлсак, бу йил 167 номдаги мамлакатимиз ва хорижий даврий нашрларига обуна ташкил этилди.    

Китобхонлар орасида ўқувчи ёшлар, талабалар, ишчи-хизматчилар, олимлар, ўқитувчилар, шоир ва ёзувчилар, уй бекалари ҳамда меҳнат фахрийлари бор. Уларнинг қарийб 70 фоизини ёшлар ташкил этади.  

Президентимизнинг Андижон вилоятига, хусусан, кутубхонага ташрифидан сўнг ажратилган 1 миллиард сўм маблағ ҳисобига 243 нусха  аҳоли қўлида сақланаётган нодир ва ноёб китоблар сотиб олинди. Буюк аждодларимизнинг  бебаҳо мероси – нодир  китоблар марказ фондидан жой олди. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг берган таклифларидан келиб чиқиб, “Бобур кутубхонаси” маънавий-маърифий журнали таъсис этилди.  

Китобхонларга масофадан хизмат кўрсатиш учун китобларни рақамлаштириш, электрон каталогни шакллантириш, маълумотлар ва тўлиқ матнли маълумотлар базалари ҳам яратилган. Электрон маълумотлар базаси орқали вақти бўлмай ёки бошқа сабабларга кўра, кутубхонага келолмайдиган китобхонларга масофадан хизмат кўрсатилади. Уларга қизиқишлари ва сўровлари асосида интернет орқали зарур ахборотлар, электрон шаклдаги адабиётларни етказиб бериш йўлга қўйилган. Умуман, марказда турли лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳолини кутубхонага жалб қилиш, китобхонлар сафини кенгайтириш ва хизмат сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ва унинг тизимидаги 14 та ахборот-кутубхона марказлари фондларининг жамлаган электрон каталоги ва тўлиқ матнли электрон базаси Марказга, вилоятдаги 6 та олий ўқув юрти ахборот-ресурс марказларига интеграция қилинганлиги китобхонлар, айниқса, талабалар учун жуда катта қулайликлар яратди. Энди нафақат  вилоят ахборот-кутубхона маркази китобхонлари, балки олий ўқув юртлари талабалари ҳам масофадан туриб, электрон базадан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, ахборот-кутубхона марказининг мобиль иловаси ҳам яратилди. Ҳозир мобиль иловага ахборот ресурслари жойлаштирилмоқда. Тез орада китобхонлар ундан ҳам фойдаланиш имконига эга бўлади.  

Шунингдек, кутубхонада имконияти чекланган фуқаролар, якка тартибда шуғулланувчилар учун махсус хоналар ташкил этилди. Бундан ташқари, кутубхона қошида ташкил этилган кичик ёшдаги китобхонлардан иборат “Эртаклар яхшиликка етаклар”, “Ёш ижодкор” клублари учун ҳам алоҳида хоналар ажратилди.    

– Кутубхонанинг доимий аъзоси сифатида бу ерга жуда кўп келаман, – дейди меҳнат фахрийси Нусрат Абдусаломов. – Ҳукуматимизга раҳмат, кутубхонамиз капитал таъмирланди. Очиғи, бу ерда яратилган шарт-шароитлардан кўнглим тоғдай кўтарилади. Салқин, кенг, ёруғ ўқув залларида ўтириб китоб ўқишнинг гашти барибир бошқача бўлади.    

Мамлакатимиз давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами муносабати билан Марказда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида жуда кўп маънавий-маърифий, адабий тадбирлар, андижонлик ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, уларнинг янги китоблари тақдимотлари ўтказилди. Бу каби тадбирлар режа асосида давом этмоқда.  

Умуман, бугунги кунда Марказ жамоаси томонидан аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, уларнинг мутолаа маданиятини оширишга жиддий эътибор қаратилган.  

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда китобхонлар сафи кенгаймоқда