Андижонда ҳам тест синовлари бошланди
Бугун бутун мамлакатимизда бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бошланди.
Жорий йилда Андижон вилоятидан олий ўқув юртлари бакалавриат таълим йўналишига кириш учун 61 минг 558 нафар абитуриент тест синовидан ўтади.
– Жорий йилда тест синовлари Андижон шаҳридаги белгиланган тўққизта бинода ўтказилади, – дейди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Андижон бўлими бош мутахассиси Рустамжон Азимов. – Тест синови билан боғлиқ барча жараёнлар белгиланган тартиблар асосида ташкил этилмоқда. Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган абитуриентлар учун махсус аравачалар ташкил этилган.
Тест синовлари икки сменада, яъни эрталаб 8.00 дан 11.00 гача ва иккинчи смена 15.00 дан 18. 00 гача ўтказилади. Ҳар сменада 2 минг 580 нафар, бир кунда 5 минг 160 нафар абитуриент тест синовидан ўтиши, умуман, тест синовлари вилоятда 14-25 июль кунлари давомида ўтказилиши белгиланган.
Тест синовларининг биринчи кунида рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг 250 нафардан зиёди келмади. Бир нафар абитуриент эса таъқиқланган воситалар олиб киришга уринганлиги учун синовдан четлаштирилди.
[gallery-18258]
Жараённинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш учун тест синови ўтказилаётган ҳудудлар камера кузатуви билан таъминланди. Бундан ташқари, ота-оналар, умуман, кенг жамоатчилик учун кутиш жойи, тест синови жараёнини онлайн кузатиб бориш имкони яратилган.
Имтиҳонлар жараёнида абитуриентлар саломатлигини назорат қилиш ва хавфсизликни таъминлаш учун соғлиқни сақлаш тизими, Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари жалб этилган.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/jUHRd_IEPds?si=VPRrCf66JSCsTbXX" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари