Андижонда CALL маркази иш бошлади
Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан CALL-маркази фаолияти йўлга қўйилди.
Фуқаролар коронавирус касаллиги бўйича ўзларида туғилган ҳар қандай савол юзасидан марказга қўнғироқ қилиб, саволларига батафсил жавоблар олиши мумкин.
Бундан ташқари, тест топшириш учун нима қилиш керак, қаерга мурожаат қилиш мумкин? Шифокор маслаҳати ёки ҳомиладор аёлни хавфдан сақлаш бўйича зарур тавсия олиш зарурати туғилса, вакцина олишни истаган кишилар ўзларини қизиқтирган барча саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишлари мумкин.
Умуман, марказда қатор телефонлар (74 228-25-67, 74-228-42-96, 74-228-26-14, 74-228-26-65, 74-228-25-46) орқали касаллик билан боғлиқ ёки бу борада алоҳида ҳар қандай саволларга эрталаб 8.00 дан кеч 20.00 гача мутахассислар, шифокорлар жавоб бериб боради.
Шу ўринда шифокорлар фуқароларни хушёр бўлишга, ўз саломатликлари, ҳаётларига хавф солиши мумкин бўлган касалликка эътиборсиз қарамасликка, карантин қоидаларига қатъий риоя қилишга чақириб қолади.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА