Андижон шаҳрига замонавий чиқинди ташланадиган идишлар ўрнатилмоқда.
Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Андижон вилояти табиат ресурслари бошқармаси ҳамкорлигида Хитой давлати тажрибаси асосида ўрнатилаётган чиқинди ташланадиган махсус идишлар чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта ишланган маҳсулотлардан фойдаланишга қаратилган ишларнинг сифати ва самарадорлигини оширишга кўмаклашади, шунингдек, шаҳарда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлигига зарарли таъсирини камайтиришга хизмат қилади.
Шаҳарни тоза ва озода масканга айлантириш, экологик мусаффоликни таъминлаш мақсадида айни кунга қадар шаҳар марказий кўчалари, аҳоли гавжум масканларга 200 донадан ортиқ замонавий чиқинди ташлайдиган идишлар ўрнатилди.
Андижон шаҳрида чиқинди ташлайдиган замонавий идишларни ўрнатиш, умуман, шаҳар покизалигини таъминлашга қаратилган бу каби ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА