Андижон вилоятида экспорт ҳажми ўсмоқда
Андижон вилояти статистика бошқармаси томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 2 миллиард 263,8 минг АҚШ долларни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 198,9 миллион АҚШ доллари ёки 9,6 фоизга ўсган.
Ана шу давр мобайнида экспорт ҳажми 473,9 миллион АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,8 фоизни, импорт ҳажми 1 миллиард 789,9 миллион АҚШ долларни ташкил этиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,6 фоизни ташкил этди.
Экспортда енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам салмоқли ўрин эгаллади.
Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА