Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасига амалий ташриф билан борди.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, вилоятга Хитой инвестициясини жалб этиш, қурилиш, савдо-сотиқ, мутахассислар тайёрлаш борасидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш мақсадида қатор туман ҳокимлари, тадбиркорлардан иборат делегация сафар давомида Хитойнинг йирик компаниялари фаолияти билан танишиш, бир қатор йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйишни ўз олдига  мақсад қилган.  

Андижон вилояти делегацияси дастлаб энергия, қурилиш, муҳандислик,  соҳаларида фаолият юритувчи, кўплаб йирик халқаро лойиҳаларни амалга оширган ва 140 мингдан ортиқ ҳодимга эга Хитойнинг нуфузли CAMCE компанияси вакиллари билан учрашди.  

Маълумки, ўтган йили сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар саммитида мазкур компания ҳамда Ўзбекистон Туризм ва маданий ёдгорликлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.      

[gallery-10583]

Учрашувда компания директори компания тарихи, имкониятлари, компания томонидан Хитой ва бошқа мамлакатларда амалга оширилган йирик лойиҳалар билан таништирди. Ўз навбатида Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон вилояти ва унинг бизнес салоҳияти, имкониятлари, хорижлик тадбиркорларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди.  

Учрашув доирасида Андижон вилоятида қуёш ва гидро электр станциялар қуриш имкониятлари, бу борадаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. CAMCE компанияси билан Андижонда муқобил энергия соҳасини ривожлантириш, туристик ҳудудлардаги канатларни янгилаш, аэропорт қурилиши, қуёш панелларини етказиб бериш, шунингдек, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда вилоятдаги лойиҳа институтлари билан ҳамкорликни қўйиш бўйича келишилиб, англашув меморандуми имзоланди.  

Вилоят ҳокими бошчилигидаги Андижон вилояти делегациясининг Хитойдаги сафари давом этмоқда.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон делегацияси Хитойда