Сўнгги кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида спорт инфратузилмаси ва соҳанинг ривожланиш ҳолатини ўрганиш бўйича Ўзбекистон спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

Шундай ўрганишларнинг навбатдагиси Андижон вилоятида бўлди. Спорт мутасаддилари ва Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамкорлигидаги ўрганиш ишларининг дастлабкиси Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуаси бўлди. 

Ушбу мажмуа бугунги кунда янгича қиёфа очган бўлиб, унда жамоавий спорт турлари билан шуғулланиш учун қулай имконият мавжуд. Мутасаддилар ўрганиш ишлари давомида мазкур жиҳатни ҳам инобатга олган ҳолда йирик мусобақаларга тайёргарлик кўришда ушбу арена имкониятларидан фойдаланиш, қолаверса, унда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш борасидаги таклифларни илгари сурди. Бундан ташқари, Балиқчи ва Асака туманларидаги БЎСМ ва ИБЎСМларнинг ҳам фаолияти ўрганилди.  

Шундан сўнг, Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ишчи гуруҳ эътиборида бўлди ва таҳсил олаётган ёшларнинг дарс жадваллари ва уларга яратилган шароитлар билан батафсил танишди.  

Вилоят ҳокимлиги, спорт бошқармаси ҳамда федерацияларнинг ҳудудий вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда Андижон бокс мактабининг шуҳратини янада юксалтириш, вилоятда чим устида хоккей спортини тиклаш борасида ҳам сўз борди.  

Йиғилишда Андижон вилоятининг янги Олимпия циклига тайёргарлик режаси таҳлил қилиниб, “Лос-Анжелес-2028” ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўриш борасида комплекс чоралар муҳокама қилинди. 

Якунда ҳудудий вакилларнинг мавзу юзасидан таклифлари ўрганилиб, олий спортдаги натижаларни ошириш бўйича вазифалар белгиланди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон бокс мактаби шуҳрати янада юксалади