Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида анъанавий «Тошкент ёзи» халқаро рейтинг турнири давом этмоқда.
Мусобақада шахматчилар учта гуруҳга бўлинган ҳолда ўз маҳоратини намойиш этмоқда. 5 та давлат ва республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 255 нафар маҳоратли ёш шахматчи беллашувлари қизғин ўтаётгани шак-шубҳасиз.
“А” гуруҳида 1800 рейтинг очкосидан юқори қизлар ва таклиф этилган шахматчилар қатнашаётган бўлса, “Б” гуруҳида барча хоҳловчилар ҳамда “C” гуруҳида 2014 йил ва ундан кичик ёшдаги иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Кеча турнирнинг 3-тури бўлиб ўтди. Тур натижаларига кўра, «А» гуруҳида Муҳаммадраҳим Абдуллаев имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда, 3 та очко билан пешқадам бўлиб турибди. «Б» ҳамда «С» гуруҳларида 10 нафардан шахматчи мағлубиятсиз одимламоқда. Дилноза Нуруллаева, Диёра Худойберганова, Моҳинур Аъзамхўжаева, Шаҳзодбек Ҳамзаев, Сафармурод Оллоберганов, Асадбек Умаралиев, Абдулазиз Бахтиёров каби етакчиларнинг шашти баланд.
[gallery-24796]
“Тошкент ёзи – 2025” турнири 22 августга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА