Анқарада Путин ва Эрдўғон музокара ўтказмоқда
РИА Новостининг ёзишича, Анқарада Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида музокара бошланган.
РИА Новостининг ёзишича, Анқарада Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида музокара бошланган. Хабарга кўра, худди шу бугун, 16 сентябрда Россия, Эрон ва Туркия давлат раҳбарлари иштирокида Суриядаги вазиятни ҳал қилиш бўйича уч томонлама саммит ҳам бошланади.
Қайд этилишича, Россия ва Туркия раҳбарларининг учрашуви матбуотга ёпиқ равишда ўтказилмоқда. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг изоҳ беришича, музокара аввалида Путин ва Ердўғон яккама якка суҳбат ўтказади, сўнгра керак бўлганда икки мамлакат делегациялари аъзолари музокараларга қўшилади.
“Айни вақтда тет-а-тет шаклида, агар президентлар зарур деб билса, мулоқот делегациялар иштирокида ҳам давом этади“, деган у.
Aнқарада бўлиб турган Россия давлат раҳбари бошчилигидаги делегация таркибида РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, мудофаа вазири Сергей Шойгу, энергетика вазири Aлександр Новак ва Россия Президентининг Сурия бўйича махсус вакили Aлександр Лаврентьевлар бор.