Ҳамжиҳатлигимиз тимсоли
Мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган ҳашар бошланди.
Мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган ҳашар бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ташкил этилган ушбу "Обод юрт" ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида ҳамюртларимиз фаол қатнашмоқда.
Икки кун давомида юртимизнинг барча ҳудудларида, маҳалла ва мавзелари, аҳоли пунктлари, қишлоқларда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари янада авж олди.
Бугун эрта тонгданоқ кўча ва хиёбонларда, майдончаларда дарахт ва гул кўчатлари ўтқазиш, йўл ва йўлакларни тартибга келтириш, ариқ ва зовурларни тозалаш, барча жойни саранжом-саришта ҳолатга келтириш билан боғлиқ ишлар олиб борилмоқда.
Ёлғиз кексалар, беморлар, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишга оид ишлар кўлами кенгайди.
Умумхалқ хайрия ҳашари аҳиллигимиз, ҳамжиҳатлигимизнинг амалдаги яна бир намунасидир.
Н.Усмонова, М.Амин (сурат),
ЎзА
Умумхалқ хайрия ҳашари аҳиллигимиз, ҳамжиҳатлигимизнинг амалдаги яна бир намунасидир.
Н.Усмонова, М.Амин (сурат),
ЎзА




