“Amira Textile”нинг харидоргир маҳсулотлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Келажак” саноат зонаси ҳудудида жойлашган “Amira Textile” корхонасида текстиль ва трикотаж маҳсулотлари ҳамда пойабзал ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Лойиҳа қиймати 100 миллиард сўмдан зиёдни ташкил этган корхонада хориждан самарадор дастгоҳлар келтирилиб, ишга туширилган.
[gallery-13502]
Корхона ўтган йили Россияга 300 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспортни амалга оширган. Жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 210 миллиард сўмга етказилиши режалаштирилган.
Корхонада тайёрланаётган аёллар, эркаклар, болалар кийим-кечаклари ва пойабзаллари маҳаллий бозорда харидоргир. Шунингдек, маҳсулотлар Германия, Россия ҳамда қўшни республикаларга экспорт қилинмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА