Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида рўй берган ҳолатлар бўйича турли хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан расмий хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 28 март куни тахминан соат 15.00-15.15 ларда Юнусобод туманидаги Амир Темур хиёбони олдида 3-4 нафар фуқаро Т.С. исмли йигит ва Б.Р. исмли қизни ЛГБТ фаоллари, деб гумонлаб, уларни уришга ҳаракат қилган.

Ушбу фуқароларга 20-25 нафар бошқа шахслар қўшилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, безорилик ҳаракатларини содир этган.

Воқеа жойида хизмат қилаётган Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ходимларининг аралашуви билан Т.С. ва Б.Р. ҳимоя қилиниб, уларга тан жароҳати етказилишига йўл қўйилмади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ҳамкорликдаги чора-тадбирлари натижасида низонинг оммалашиб кетишининг, шунингдек бошқа оғирроқ оқибатларнинг олди олинди ҳамда ҳеч кимга шикаст етмади.

Жанжални бошлаган ва фаол иштирокчиси бўлган фуқароларнинг 12 нафари ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аниқланишича, мазкур жанжалда диний мазмундаги низо бўлмаган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темур хиёбонидаги ҳолат бўйича расмий хабар