Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйилди
Бугун юртимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда.
Самарқанддаги байрам тадбирлари Амир Темур мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди.
Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва ҳарбийлар иштирокида Соҳибқирон бобомиз ҳаққига Қуръон тиловат қилинди.
Шундан сўнг Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
[gallery-10279]
Унда мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва Самарқанд гарнизони ҳарбий хизматчилари, фахрийлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Самарқанд вилоят ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Э.Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Мудофаа вазирлиги томонидан мукофотланди, шунингдек, фаол ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.
Ғ. Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА