Ватанимиз тарихидаги 27 июнь санаси билан боғлиқ бошқа айрим қизиқарли воқеалар баёни.

27 июнь – Ўзбекистон Республикаси матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Мазкур сана матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг давлат истиқлол ғояларини тарғиб этиш, янги демократик жамият қуришда, аҳолини Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги хизматларини эътироф қилган ҳолда белгиланган. Ушбу касб ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги Қонун 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган. Ўзбекистоннинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўз касб байрамларини илк бор 1994 йилда нишонлаганлар.

1425 йил (бундан 590 йил олдин) – Мирзо Улуғбек Еттисувга қилинган юришдан Самарқандга қайтиб келди ва ғалабани тантанали равишда нишонлади. Мўғулистон уруши Мирзо Улуғбек олиб борган жиддий урушларнинг биринчиси ва сўнггиси эди. Унинг юриш даврида қўлга киритган ўлжалари орасида икки бўлак нефрит тоши ҳам бор эди. Кейинчалик Улуғбек бу нефритдан Амир Темур даҳмаси учун қабр тоши ясаттирган.

1906 йил (бундан 119 йил олдин) – тараққийпарвар Исмоил Обидий муҳаррирлиги остида биринчи ўзбек миллий газетаси “Тараққий”нинг биринчи сони чоп этилди. “Бу газета тез фурсатда шундай шуҳрат қозондиким, – деб ёзади Абдулла Авлоний, – ҳатто газета муҳаррири бўлган Исмоил Обидийга “Тараққий” исми берилди. Ҳозиргача халқ Исмоил Обидийнинг исмиии “Тараққий” деб юритадур”. Газета маҳаллий ёшларга ўз саҳифасидан кенг ўрин берди. Унинг яқин ҳамкорларидан бири Мунавварқори эди. 

“Тараққий” газетаси 1906 йил 27 июндан 1906 йил 20 августга қадар фаолият юритди. У ҳақиқий маънода тараққийпарвар маҳаллий халқ манфаатини ифода этган миллий газета эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан, “Тараққий” газетаси ташкил топган сана – 27 июнь мамлакатимизда “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” деб эълон қилинган.

1936 йил (бундан 89 йил олдин) – СССР Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Кенгаши “Туғруқхоналар, болалар ясли-боғчалар тармоқларини кенгайтириш ҳақида” қарор қабул қилди. Мазкур қарор асосида мактабгача тарбия муассасалари қурилиши, уларнинг тармоқларини кенгайтириш ва ташкилий ишларига турли расмий идора ва ташкилотлар жалб этилди. Ўзбекистонда биринчи марта 1936 йилдан бошлаб умумий типдаги болалар боғчалари қуриш ишлари бошланди.

1941 йил (бундан 84 йил олдин) – Ўзбекистон Ички ишлар халқ комиссарлиги томонидан махсус буйруқ чиқарилиб, унга асосан Тошкент милиция мактабининг 68 нафар 2-босқич талабалари июнь ойида муддатидан олдин ўқишни тугатиб, милиция органларида ишлаш учун йўлланма олди. 

1945 йил (бундан 80 йил олдин) – Одер дарёсини кечиб ўтишда алоҳида кўрсатган жасорати учун Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мамашариф (Михаил) Фаёзов (1925 – 1990)га Қаҳрамон унвони берилди. Аммо Олтин юлдуз эгасини икки йил қидирди. 

СССР Олий Совети Президиумининг 1945 йил 27 июндаги фармонида Фаёзовнинг исми Михаил деб ёзилганди. Сабаби Днепр соҳилидаги жангда дўсти Михаил Алейников уни душман ўқидан сақлайман деб ҳалок бўлганда Мамашариф жанговар дўстининг номини қабул қилганди. Барча ҳужжатларда Михаил Фаёзов ёзилиб, дўстлари ҳам шунақа деб аташарди. Шу боисдан Чуст ҳарбий комиссариатига келган йўқлов қоғозида Михаил Фаёзов ёзилганидан “Бизда бундай киши нўқ”, деган жавоб олинган. 

Ниҳоят 1946 йилнинг декабрида Мамашариф Фаёзов Чуст ҳарбий комиссариатида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётганида Олтин юлдуз уни топди. 1979 йилнинг июнида Чустга яна бир хушхабар келди. 1944 йилда Днепр соҳилидаги матонати учун “Қизил юлдуз” орденига тавсия қилинган Фаёзовга мукофот 35 йилдан кейин топширилди.

1995 йил (бундан 30 йил олдин) – Тошкент шаҳри ва Хитойнинг Шанси вилоятлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида келишув имзоланди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “«Yoshlar-kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида”, “«Обод маҳалла» дастури тўғрисида” Фармонлари имзоланди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темур даҳмасидаги нефрит қабртоши қаердан олиб келинган?