Ватанимиз тарихидаги 29 июнь санаси билан боғлиқ бошқа айрим қизиқарли воқеалар баёни.

Юртимизда июнь ойининг охирги якшанбаси – Ўзбекистон Республикаси савдо, матлубот кооперацияси ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари куни сифатида нишонланади. Мазкур кунни белгилаш тўғрисидаги Қонун 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган. Юқоридаги соҳа ходимлари ўз касб байрамларини илк бор ўша йилнинг ўзидаёқ нишонлаганлар.

1405 йил (бундан 620 йил олдин) – тарихчи Фасиҳ Хавофийнинг ёзишича, Амир Темурнинг катта қизи малика Оғо бегимнинг йигирма беш ёшли ўғли Султон Ҳусайн ўзининг йигирма бир ёшли тоғаваччаси Халил Султонга қарши Шаҳрисабз яқинидаги Жигдолик мавзесида жанг қилди (тарихчи Абдураззоқ Самарқандий бу воқеанинг 6 июлда юз берганини ёзган). Амирлар Арғуншоҳ ва Оллоҳдодларнинг ўз қўшинлари билан Халил Султонга қўшилиши натижасида Султон Ҳусайн мағлубиятга учради ва жанг майдонини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. 

1922 йил (бундан 103 йил олдин) – Россия ва Хоразм республикалари ўртасида Тошкент шаҳрида янги Иқтисодий битим имзоланди. Шартномани Россия томонидан Бутун Россия Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ комиссарлар советининг Туркистон ишлари бўйича комиссия раиси, Россия ташқи ишлар халқ комиссарлигининг Ўрта Осиё бўйича Махсус вакилининг ўринбосари, Хоразм томонидан Халқ нозирлар кенгаши раиси имзолади.

1926 йил (бундан 99 йил олдин) – Ўзбекистон Давлат Сиёсий бошқармаси раиси ўринбосари Гофецкий Компартия Марказий Қўмитаси Ўрта Осиё бюроси раиси Зеленскийга махсус махфий маълумотнома юборди. Тарихчи Сотимжон Холбоевнинг ёзишича, мазкур махфий ҳужжатда қуйидагилар кайд этилган: “Амир Франция банкидаги ўз пулини олиш учун инқилобдан сўнг ўзига энг яқин Юсуфбий Муқумбоевни Қобулдан Парижга юборади... Юсуфбийга юкланган асосий вазифа Париждаги 190 миллион сўм олтин пулни амирга қайтариш учун Франция ҳукуматининг розилигини олиш бўлган. Франция ҳукумати эса бу сармояга Бухоро совет ҳукумати меросхўр сифатида даъвогарлик қилиши эҳтимоли борлигини бахона қилган ҳолда розилик бермайди”.

Юқоридаги ҳужжатнинг ўзида таъкидланишича, Париждаги сармояга тегишли ҳужжатлар амир Саййид Олимхон Бухорони шошилинч равишда ташлаб чиқиши пайтида йўколган. Бу эса амирнинг банкдаги бойликка эгалик ҳуқуқини анча чигаллаштирган. Аслида эса бу бойлик Бухоро коммунистлар томонидан босиб олинишидан анча олдин қонуний асосда амирнинг хусусий мулки, шахсий жамғармаси сифатида банкка қўйилган. Бошқа бир хатга кўра собиқ амир Олимхон Париждаги сармоясининг маълум бир қисмини олишга муваффақ бўлган.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Бухоронинг 1920 йилда тахтдан ағдарилган сўнгги амири Олимхон ҳукмдорлик даврида савдо ва бошқа иқтисодий алоқа йўллари билан чет эл банкларига фойда олиш учун жуда катта миқдорда сармоя қўйган хамда савдо ва ишлаб чиқариш учун хорижга олтин ҳисобида инвестициялар киритган. Масалан, Франция, Англия, Ҳиндистон, Покистон ва Россия банкларига ўтказилган бойликлар шулар жумласидандир. Амирнинг бу тадбирларини тасдиқлаган ҳолда, унинг ўғли Саййид Мансур Олимий шундай ёзган эди: “Амир Олимхон ўзига қолган барча мулкларни, миллион-миллион долларларни хориж банкларига қўйди”.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Амир Темур ҳайкалини яратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда жаҳон тарихида чуқур из қолдирган буюк давлатнинг асосчиси, Шарқнинг улуғ саркардаси, илм-фан ташкилотчиси ва ҳомийси, миллий маданият ва меъморчилик санъатини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган шавкатли соҳибқирон Амир Темур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг икки йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида Амир Темур ҳайкали ўрнатилиши белгиланди.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистонда Олимпия ўйинларига бағишланган “Олимпиада – 96” почта маркалари туркуми тайёрланиб, муомалага чиқарилгани тўғрисида хабар эълон қилинди. Маркаларда спортнинг футбол, от спорти, бокс ва велоспорт сингари оммавий турлари тасвирланган. Марка расмларини рассом Ю. Левинский ишлаган.

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – Андижон вилоятида Хўжаобод ерости газ омборининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

2008 йил (бундан 17 йил олдин) – Тошкентда “Фидокорлар” ва “Миллий тикланиш” партияларининг бирлашув қурултойи бўлиб ўтди. Янги ташкил қилинган партия ўз фаолиятини “Миллий тикланиш” демократик партияси номи билан амалга оширадиган бўлди. Қурултойда ғояси ва мақсадлари ўзаро яқин бўлган ушбу икки партияни бирлаштириш уларнинг дастурий вазифаларини самарали ҳал этишнинг янги сиёсий ва ташкилий имкониятларини яратиши, бирлашган партияларга ўз электорати томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳамда катта салоҳиятга эга бўлган етакчи сиёсий кучлардан эканини кўрсатиш имконини бериши таъкидланди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах шаҳрида «Sambhram» университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. 

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Олимхон Париж банкига қўйилган бойликларини қайтариб ололганми?