Амир Милушев халқаро турнир ғолиби
Фарғона шаҳрида ўсмирлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан турнир ўтказилди.
2019 йилдан буён мунтазам равишда ўтказиб келинаётган мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Амир Милушев ҳал қилувчи финал баҳсида қозоғистонлик Виталий Зацепинни 4:6, 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди.
Шунингдек, Амир Милушев жуфтлик баҳсларида Қозоғистон вакили Илёс Маратули билан тандем ҳосил қилиб, финалда исроиллик Саймон Леви ва Эяль Шумиловни 6:4, 6:7, 10:6 ҳисобида енгди ва мусобақа ғолибига айланди.
Ж. Тошхўжаев, ЎзА