Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум бўлишича, 1994 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи Х.С. маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика орқали АҚШга юбориши эвазига 25.000 АҚШ доллар сўраган.
Фаол тадбир давомида Х.С. ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10.000 АҚШ долларини олаётганда ушланди.
Ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА