Форс кўрфази узра яна уруш чақириқлари янграй бошлади.

Шарҳ

Форс кўрфази узра яна уруш чақириқлари янграй бошлади. Эроннинг ядровий дастури атрофидаги машмашалар ҳали кўп давом этадиган кўринади. “Эрон ядровий қуроли реалликка айланса, Дональд Трамп уруш бошлаш ниятида”, дейди АҚШ Президентининг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хук.

photo_2020-07-10_11-28-42.jpgМазкур баёнот ўзига хос лаҳзаларда берилгани билан аҳамиятли. Хусусан, дағдағалар БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ томонидан таклиф этилган Эрон билан қурол савдоси олиб боришга қўйилган халқаро эмбаргони узайтириш тўғрисидаги резолюцияни муҳокама қилишни бошлаган бир пайтга тўғри келди. Чеклов кузга келиб ўз ниҳоясига етади. Вашингтондагилар фикрича, бу чоралар Эрон режимининг амбицияларини тийиб турувчи энг муҳим тўсиқлардан биридир.

Махсус вакил Хук ўз баёнотини Исроилда эълон қилди. У Бош вазир Биньямин Нетаньяху билан музокаралар ўтказиш учун Қуддусга келди, бу маҳаллий матбуотни ҳайратга солди. АҚШ вакилининг айни ҳал қилувчи лаҳзаларда Исроилга нега келгани матбуотни қизиқтирарди. Сабаби оддий: ҳозир Исроилнинг бош сиёсий мавзуси – мамлакатни Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи ҳисобига кенгайтириш жараёнларидир.

photo_2020-07-10_11-29-00.jpg

Аммо 1 июлдан бошланиши керак бўлган жараён ортга сурилди. Мазкур ҳодиса олдидан Нетаньяху Американинг турли амалдорлари билан маслаҳатлашувлар ўтказмоқда. Аммо Хук ўз лавозимига кўра Исроил-Фаластин муносабатларига алоқадор мансабдор эмас. Нетаньяху эса Эрон ядровий таҳдидини муҳокама қилишга унда “ҳамиша вақт топилиши”ни маълум қилди.

Хук Исроилнинг 13news телеканалига берган интервьюсида АҚШ Президентининг Эрон расмийларига муносабати борасидаги сиёсатига тўхталди. «Исроилликлар, америкаликлар ва халқаро ҳамжамият шуни билиб қўйишлари керакки, Президент Трамп ҳеч қачон уларга ядро қуролига эга бўлишга йўл қўймайди».

Махсус вакилнинг алоҳида эътибор қаратишича, Америка лидерининг Эронга қарши уруш бошлаш режаси “ҳар доим стол устида туради” ва мабодо Ислом Республикаси расмийлари “чизиқни босиб ўтишлари” билан ишга тушади.

Трампнинг махсус вакили шу йил 26 июнда юз берган ҳодисалар тўғрисидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди. Ўшанда Теҳрон шарқидаги ядровий полигон жойлашган Парчин туманида портлаш содир бўлди. Бу ҳудудга яқинда Эрон МАГАТЭ инспекторларини қўймаган эди. Бундан ташқари, портлаш Шероз электростанциясида ҳам рўй берди – шаҳарнинг маҳаллий университетида Эрон ядровий дастури доирасидаги ишланмалар олиб борилаётганди. Кувайтнинг «Ал Жарида» газетаси ўз манбаларига таяниб иддао қилишича, Парчиндаги портлаш ҳеч бўлмаганда исроилликлар ёки америкаликларнинг ҳаракатлари оқибатида рўй берган. Гўёки компьютер вируси ёрдамида ядровий объект учун ишлатилган техник газ резервуари портлатилган.

Хуллас, Трампнинг ниятлари жиддийлиги тўғрисида Брайан Хук БМТ Хавфсизлик Кенгашида Эронга қурол етказиб бериш борасида қўйилган ва 18 октябрда муддати якунланадиган эмбаргони узайтириш тўғрисидаги Америка резолюцияси муҳокамаси бошланаётган пайтга тўғри келди. Бу муҳокамалар арафасида 30 июнь куни Эрон ядровий дастуридан ҳарбий мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида тузилган 5+1 гуруҳи, яъни Россия, АҚШ, ХХР, Франция, Буюк Британия, Германия вакиллари видеоалоқа тизими орқали Ислом Республикаси атрофидаги вазиятни муҳокама этдилар.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг айтишича, Вашингтон эмбаргонинг узайтирилишидан манфаатдор. Акс ҳолда, Эрон Россиядан янги ҳарбий самолётларни сотиб олади, ўзининг сувости флоти ва ракета қўшинларини замонавийлаштиради, яъни ядровий қуролни нишонга етказиш воситаларига эга бўлиб қолади. Помпео Теҳрон расмийларини шундоқ ҳам Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига қурол етказиб, эмбаргони бузаётганликда айблади. У Эронга минтақада беқарорлик яратиш учун фурсат бермаслик кераклиги ҳақида гапирди, чунки бу нефть бозорига таъсир кўрсатиб, кўплаб давлатларга, жумладан, Россия ва Хитойга зиён етказади. Лекин Помпео ҳеч кимни ишонтира олмади.

Россия ва Хитой вакиллари АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Францияни эмбаргони олиб ташлашга чақирди. Америка резолюцияси бўйича мажлис қачон бўлиб ўтади, бу номаълум. Аммо видеоконференциядан кейин аён бўлмоқдаки, Хавфсизлик Кенгашида доимий аъзолардан бири эмбаргога вето қўйиши аён бўлиб турибди. Оқ уйда бу вариантини ҳам назардан қочиришмади.

Май ойида Wall Street Journal газетасида босилган мақолада Хук тасдиқлаганидек, агар Америка резолюциясига вето қўйилса, у ҳолда АҚШ Эронга қарши халқаро санкцияларни бошқача ҳуқуқий асосларда тиклашга уринади. Жумладан, Теҳроннинг Эрон ядровий дастурига оид умумқамровли қўшма ҳаракатлар режаси доирасида олган мажбуриятларини қисқартираётгани омилидан Вашингтон ташвиқот қуроли сифатида фойдаланиши мумкин. АҚШ буни Эроннинг “ядровий битимдан” чиқиши сифатида талқин этиши мумкин. Мабодо Эрон мазкур битимдан чиқадиган бўлса, у ҳолда аввалги амалда бўлган санкциялар пакетининг барчаси тикланиши аниқ. Жумладан, қурол савдоси тақиқи ҳам. Тўғри, АҚШ рақобатчилари, жумладан, Россия олдинроқ бу мантиқнинг ҳуқуқий нуқтаи назардан асоссизлигини таъкидлашган.

Гарчи Брайан Хукнинг ҳозирги баёнотлари тарғибот оҳангига мос бўлса-да, Эроннинг ҳақиқатда ядро қуролини яратиш истиқболлари реаллик касб этса, АҚШ ва Исроилнинг сўнгги чораларга қўл уришга тайёрлигини назардан соқит қилиб бўлмайди. Тўғри, мабодо Эрон умумқамровли қўшма ҳаракатлар режасидан юридик жиҳатдан чиққудек бўлса, бу унинг эртаси куни атом бомбаси яратишини англатмайди. Бу ишга камида беш олти йил вақт кетади. Демак, Америка зарбаси ҳақида гапиришнинг ҳозир ўрни эмас, бу яқин истиқболнинг гапи.

Абдували Сойибназаров,

сиёсий шарҳловчи.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Америка зарбаси ҳақида гапиришга ҳали эрта
Хориж хабарлари
11:20 / 10:07:2020