Ўз касбининг фидойилари

Ёш ва истеъдодли шифокор Аваз Исмоилов Япония давлатида ўқиб, тажриба орттирди. Бугунги кунда у юртимизда мураккаб операцияларни амалга ошириб келмоқда.  

Ўттиз уч ёшли шифокорнинг тиббий амалиёти жуда бой. Атиги беш йил олдин Тошкент тиббиёт академиясининг нейрохирургия йўналишини тамомлаб, республика тиббиёт муассасаларида тажрибасини оширди. Бу давр ичида “Takeda Science Foundation” Япония илмий фондининг гранти асосида “Талабалик ва клиник тайёргарлик” йўналиши бўйича 2022-2023 йиллар  мобайнида Токио шаҳрида жойлашган “Kyorin University Hospital” шифохонасининг “Пластик ва реконструктив жарроҳлик” бўлимида малака оширди. Шу давр мобайнида Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан операцияларда иштирок этишда хорижлик шифокорлар учун бериладиган рухсатномага эга бўлишга эришди. Бу унинг жарроҳлик борасидаги тажриба ва малакасини оширишда қўл келди. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда “Пластик ва реконструктив жарроҳлик” бўйича фаолият олиб боришга рухсатнома берилади. Ёш ва иқтидорли мутахассис реконструктив жарроҳлик бўйича ўз Ватанида фаолиятини бошлайди.

Аваз Исмоилов “Kyorin University Hospital” касалхонасидан ташқари, Япониянинг бошқа нуфузли клиникаларида ҳам стажёр сифатида малака оширган ва жарроҳлик амалиётларида қатнашган. Жумладан, Япония миллий онкологик марказида, Миллий глобал соғлиқ ва тиббиёт марказида, “Саппоро” тиббиёт университети клиникаларида Ўзбекистонда ҳали яхши ривожланмаган ёки умуман мавжуд бўлмаган амалиётларни ўрганади. Шунингдек, ҳали Марказий Осиёда бажарилмаган жарроҳлик муолажаси, яъни бирламчи ва иккиламчи лимфедема (лимфостаз) касаллигининг энг замонавий микрохирургик даволаш усуллари лимфатик-венулар анастомоз қўйиш ва лимфа тугунларини кўчириб ўтқазиш жарроҳлик амалиёти ҳамда лимфедема касаллари учун махсус липосакция жарроҳлик амалиётини ўрганади.

Ушбу тажриба натижасида 2023 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ва Марказий Осиёда илк бор ICG лимфография текшируви ўтказилади. Шу билан бирламчи ва иккиламчи лимфедема (лимфостаз)нинг Ўзбекистонда биринчи марта профессионал ва адекват Япония методи бўйича текшируви йўлга қўйилади.  

Бир неча йил олдин Ўзбекистонда лимфосцинтография текшируви Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида амалга оширилган бўлса, охирги йилларда бу амалиёт тўхтаган ва жуда кўп касаллар ташхис қўйилмасдан қолган.  

Аваз Исмоиловнинг асосий ютуқларидан бири Ўзбекистон ва Марказий Осиёда биринчи марта микрохирургик йўл билан, яъни микроскоп остида лимфа томирини венулар томирга улаш жарроҳлик муолажаси бажарилди ва беморларда яхши натижа бера бошлади. Бундан ташқари, мамлакатимизда илк марта “Комплекс шишга қарши терапияни” йўлга қўйишга эришилди. Бу ўз ичига махсус лимфадренаж, бандажлаш, махсус машқлар ва тери гигиенасини олади. Натижада жуда кўп беморларга енгиллик берилди, айниқса, онкологиядан кейинги ва туғма лимфедемаси бор бўлган касалларни даволашга эришилди. Ҳозирги кунда энг замонавий ҳисобланган микроскоп остида лимфани венага улаш муолажаси жуда яхши натижа бермоқда. Бу услуб янги бўлиб, микрохирургиянинг  чўққиси ҳисобланади ва бу супермикрохирургик жарроҳлик амалиёти деб аталади.

– Бу жарроҳлик амалиёти 2007 йилдан бери қўлланилади ва буни биринчи марта япониялик олим Исао Кошима амалга оширган, биз бу услубни Марказий Осиёда биринчи марта муваффақиятли амалга оширдик, – дейди доктор Аваз Исмоилов. – Бу соҳа янги бўлганлиги сабабли кўп беморлар ва ҳатто баъзи шифокорлар ҳам бу ҳақда билмайди. Шунинг учун бу касалликни бедаво деб ҳисоблашади. Бизнинг мақсад Япония методи бўйича онкологиядан даволанган, айниқса, кўкрак бези саратонидан кейин ривожланадиган энг кўп асорат – зарарланган соҳадаги қўл шишининг олдини олиш ҳамда лимфедема ривожланмасдан уларни даволаш, бунинг учун беморларни жарроҳлик муолажасидан кейин ҳали қўлида шиш бўлмасидан илгари ICG лимфографияси орқали текшириш ҳамда адекват даво олиб бориш ҳисобланади. Бу орқали жуда кўп касалларга ёрдам бериш ва аввалги соғлом ҳаётга қайтариш мумкин.  

Айтиш жоизки, давлатимизда туғма лимфедема бўлган касаллар бир неча йиллар мобайнида одатий ҳаёт тарзини олиб бора олмайди, жамиятдан ажралиб яшашга мажбур. Уларнинг доимий иш билан таъминланиши ва ишлаши қийинчилик туғдиради. Уларга  ҳар йили давлат томонидан ордер асосида пул ажратилади ва жуда кўпчилик беморлар ногиронлик нафақасини олади. Бу касаллик ,айниқса, кўкрак бези саратонидан кейин 40 фоиз, лимфа тугунлари олиб ташланган ва нурли терапия ўтказилган беморларда 70-80 фоиз ҳолатда учрайди. Ҳатто баъзи илмий мақолаларда онкологиядан 20 йилдан кейин ривожланган қўл шиши кузатилганлиги ёзилган.  

– Қорақалпоғистонликман, ёшим ўттизда, – дейди Ахмед Нажимов. –Бир неча ой давомида чап оёғимдаги шиш билан жуда кўп жойга мурожаат қилдим. Ҳеч қаерда менга аниқ ташхис қўйиб даволай олишмагани сабаб оёғимдаги шиш кучайиб борди. Сўнг бир шифокор менга текширувларсиз тахминан лимфостаз деб ташхис қўйди ва бу дард бедаво деб айтди. Ишонмасдан бу касаллик, уни даволай оладиган шифокорлар ҳақида маълумот йиға бошладим ва  Аваз Исмоиловни топиб, унинг қабулига келдим. Шифокор ICG лимфографиясини амалга ошириб, аниқ ташхис қўйди ва менга микроскоп остида лимфа томирини венулар томирга улаш жарроҳлик муолажасини тавсия этди, рози бўлдим. Бу жарроҳлик муолажасидан кейин ўша куннинг ўзида уйга қайтдим, кўп вақт ўтмасдан хасталикдан халос бўлдим.

Ҳозирги кунда лимфедемани ташхислаш учун 3 хил методдан фойдаланилади. Булар – лимфоссинтограция, МРТ лимфография ва ICG лимфография. ICG лимфография орқали аниқ ташхис қўйилади ва бу энг замонавий, хавфсиз усул ҳисобланади. Афсуски, бу текширув Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ҳозирча ягона ҳисобланади.  

Лимфедема касаллигининг дунё бўйича бирламчи тури 100 минг аҳолига 1 та бемор тўғри келса, иккиламчи тури 1000 аҳолига 1 та тўғри келади, лекин кўпчилик беморлар тўлиқ текширилмаганлиги учун бу касаллик ҳақида маълумотга эга эмас ва бошқа мутахассисларда самарасиз даволанади.

Доктор Аваз Исмаиловнинг айтишича, Японияда шифокорларни ўқитиш юксак даражада олиб борилади. Улар учун жуда яхши шароитлар яратилган, исталган тиббиёт китоблари инглиз ва япон тилида кутубхонадан топилади. Шу билан бирга Японияда шифокорлар учун махсус сайтлар бўлиб, у ерда ҳар қандай операция видеоларини топиш ва ўрганиш мумкин. Шифокорлик касби Японияда энг улуғ касблардан бири ҳисобланади. Улар шифокорларни ва ўқитувчиларни “сэнсэй” дея чақиришади ва шифокорлар ойлик маоши жуда юқори бўлиб, ўртача ойликдан 4-5 карра кўп. Яна муҳим жиҳатларидан бири, ҳеч бир япониялик даволаниш учун чет элга кетмайди, ҳамма инсонлар касби ва мансабидан қатъий назар Япония ҳудудида даволанади, ҳатто бош вазирлар ва амалдорлар ҳам. Бу ҳам тиббиётнинг ривожланишига ҳисса қўшади.

Японияда бўлажак шифокорлар  таълим стандартида ҳар бир курсга махсус кўникма ишлаб чиқилган бўлиб, буни барча устозлар ўргатишга мажбур. Ҳар бир бўлажак шифокор резидентурани тугатганида тайёр кадр бўлиб чиқади. Кейинги амалиёти махсус хирургик лабораторияларда ўтилади.

– Японияда дунё тиббиётига ўз ҳиссасини қўшган ва янгилик яратган профессорлардан билим олганман, улар ҳақида айтиб ўтишни ўз бурчим деб биламан, – дейди Аваз Исмоилов. –  Биринчи навбатда профессор Акихико Такушимани тилга олишим керак. Устозим “Kyorin University Hospital” касалхонасининг пластик ва реконструктив жарроҳлик бўлими мудири, Япония пластик ва реконструктив жарроҳлик ассоциацияси президенти, Япония пластик жарроҳлик журнали директори ҳисобланади. У Японияда туғма ва орттирилган юз нерви парезлари бўйича жуда кўп мақолалар, китоблар ёзган ҳамда шу соҳа бўйича дунёда энг яхши жарроҳлардан бири ҳисобланади. Яна бир профессор – Киёнори Харии Японияда энг машҳур пластик жарроҳлардан бири. У дунёда биринчи бўлиб ёнбош соҳани томирлари билан кўчириб ўтқазиш ва юз нерви парезларида бел кенг мускули томирлари ва нерви билан кўчириб ўтқазишни бажарган профессор ҳисобланади. Профессор Такуми Ямомота дунёда лимфедема касали учун ICG лимфография бўйича классификациясини яратган ва шу билан лимфедемани ташхислаш ва даволаш учун жуда кўп янгиликлар киритган профессор ҳисобланади. Япон шифокорларининг ўзига хос томони бу ўзидан кейинги шогирдларига билимларини аямай ўргатиши ва уларга жарроҳлик муолажаси қилишда шахсий ёрдам беришидир. Бизда, афсуски, аксарият ҳолларда тажрибали шифокорлар ёшларни фақат ассистент сифатида жарроҳлик амалиётларида қатнаштиради, шу туфайли ёш шифокорлар амалий кўникмаларни жуда секин ўзлаштиради.  

Бугунги кунда Аваз Исмоилов Тошкент шаҳридаги хусусий клиникалардан бирида ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида микрохирургия амалиётларини бажариб келмоқда. Миллий тиббиёт илмининг ривожланиши ҳамда микрохирургия соҳасида янги муолажаларни жорий этишда унинг ҳиссаси беқиёсдир.  

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалиётда Япония тажрибасини қўллаётган шифокор