Амалий ҳаракатлар синовдан ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жойларда ўқув-амалий тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу доирада Сурхондарё вилояти Денов тумани “Шамоли” МФЙда жойлашган Термиз нефтбазаси Денов филиалида шартли ёнғинни ўчириш ҳамда аҳолини хавфсиз эвакуация қилиш бўйича амалий-тактик машқ ўтказилди.
[gallery-27512]
Машқ жараёнида объект ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда куч ва воситалар ҳаракатини мувофиқлаштириш, шартли равишда содир бўлган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, эвакуация ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ҳаракатлар синовдан ўтказилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА