Гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш, уни етиштириш, тарқатиш оғир жиноятлардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу жиноятни содир этганлар учун жазо муқаррар. Аммо улар туфайли руҳий изтироб чекадиган, моддий ва маънавий зарар кўрадиганларда нима айб?

39 ёшли Низам Бахтиёров оилали, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор. Бу фарзандлар энди роппа-роса 7 йил ота меҳрини кўролмай, дийдоридан тўёлмай яшайди. Илгари судланмаган бу шахсни жиноят оламига ва суднинг қора курсисига ўтиришга айнан гиёҳвандлик мажбур қилди.  

Қозонга яқин юрсанг қораси юқади, деб бекорга айтишмаган. Унинг шериги фуқаро Қурбон Шералиев ёш бўлса ҳам гиёҳвандлик билан кўп йиллар муқаддам “ошно” бўлган. У турли жиноятлар учун ҳозиргача тўрт марта судланишга улгурган. Илк бор 16 ёшида жиноий жазога тортилган фуқаро Қ.Шералиев бу гал суднинг қора курсисига айнан гиёҳвандлик моддаси сабаб ўтиришга мажбур бўлди. Бу жиноятга фуқаро Низам Бахтиёровни ҳам шерик қилди.

Анча йиллардан буён гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш билан бирга тарқатиш билан боғлиқ оғир жиноятни содир этган бу шахслар Қашқадарё ва қўшни вилоятларда қанча инсонларни заҳарлаганликларини ҳисобига етиш қийин. Аммо улар Бухоро вилояти ҳудудига ўз қора ниятлари билан ташриф буюрганларида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Амалга оширмоқчи бўлган ниятларига етолмади, ғаразли режаси амалга ошмади.  

Судда уларнинг қилмишлари кўриб чиқилди ва жиноятчиларнинг ҳар бири 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.  

З.Қурбонов,  

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди судьяси.

М.Арипов,  

Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор тумани суди раиси.  

(З.Комилов)

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалга ошмаган қора ният