Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида 2023 йил сарҳисоби ҳамда янги йил байрамига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда филиал директори Адилбай Есимбетов йиғилганларни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан самимий қутлаб, йил давомида эришилган ютуқларни эътироф этди.  

Таъкидланганидек, жорий йил филиал учун жуда баракали ва муваффақиятларга бой йил бўлди. Илмий йўналишда, спорт соҳасида, маънавий тадбирларда ва танловларда муносиб ўринлар қўлга киритилди. Шу йил илк марта филиалда таҳсил олаётган талаба-ёшлар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси соҳибасининг чиқиши барчага катта қувонч бағишлади. Йил давомида эришилган ижобий натижалар қониқарли, йўл қўйилган камчиликлар эса, албатта, бартараф қилинади.  

Тадбирда турли кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшлар тақдирланди. Улар томонидан қизиқарли викторина ўйинлари ташкил этилди.  

Янги йил тадбири давомида Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан “Лекторий концерт” дастури намойиш этилди.  

Довуд Абибуллаев, 
ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амалга оширилган ишлар сарҳисоби