Амалдаги ислоҳотларда ННТларнинг ўрни
Бухоро вилояти Ромитан туманида Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан "Давлат грантлари тўғрисида ННТ ходимлари хабардорлигини ошириш, лойиҳалар ёзиш ва тақдим этишда билим ва кўникмаларни шакллантириш" мавзуида семинар бўлиб ўтди.
Унда жамоат фонди масъуллари, тумандаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Тадбирда таъкидланганидек, давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 3 март куни “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокчи ва ҳамкор сифатида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар кўлами белгилаб берилди.
Бугунги кунда Ромитан туманида 30 дан ошиқ Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуввтлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат грантлари ҳамда давлат ижтимоий буюртмаси танловларига иштирок этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Семинарда Давлат грантлари тўғрисида ННТ ходимлари хабардорлигини ошириш, лойиҳалар ёзиш ва тақдим этишда билим ва кўникмаларни шакллантириш бўйича кўп йиллик тажрибага эга бўлган ННТ вакиллари ва фонднинг масъул ходимлари томонидан тушунтириш ишлари ва тренинглар ташкил этилди.
Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуввтлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат грантлари ҳамда давлат ижтимоий буюртмаси танловлари бўйича маълумот берилди.


Зариф Комилов,
ЎзА