Давлат фуқаролик хизматига муносиб кадрларни танлаб олиш, кадрлар салоҳиятини ошириб бориш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги изчил фаолият юритмоқда.

Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари ягона очиқ портали “vacancy.argos.uz”нинг янги таҳрири ишлаб чиқилди. Унда давлат фуқаролик хизматчилари учун вакант лавозимларга ариза топшириш жараёнини мобил қурилмалар орқали амалга ошириш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, номзодлар учун “demotest.argos.uz” тизими жорий этилди. Тест жараёнининг шаффофлигини ошириш ва назоратни кучайтириш мақсадида “vacancy.argos.uz” платформаси орқали барча ҳудудий филиаллардаги номзодларнинг тест топшириш жараёнини реал вақт режимида онлайн кузатиш имконияти жорий этилди.

Давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга оширишга мўлжалланган Ягона онлайн масофавий таълим платформаси “edu.argos.uz” такомиллаштирилди.

Айни пайтда давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида  3 минг 245  вакант лавозим учун эълон қилинган танловларга аризалар қабули давом этмоқда.

Мавжуд вакант лавозимларнинг 2 минг 246 тасига ҳужжат топшириш учун иш стажи талаб қилинмайди.

Бошқарув самарадорлиги агентлиги тизимда очиқликни таъминлашни кенгайтириш, халқ билан очиқ ва самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида @aloqa_bsa_bot’ни ишга туширди.

Ушбу бот орқали ҳар бир давлат хизматчиси, ҳар бир фуқаро ўз таклиф ва ташаббусларини, соҳага оид фикр-мулоҳазаларини юбориши мумкин.  Қолаверса, Агентлик фаолияти билан боғлиқ муаммолар ҳам ушбу тезкор қайта алоқа канали орқали қабул қилинади. 

Ушбу механизм орқали давлат хизматчилари ва жамоатчилик ўртасида ишончли мулоқот ўрнатиш, тизимдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда самарали бошқарувни таъминлаш назарда тутилган. 

@aloqa_bsa_bot – ишончли мулоқот майдонига айланади. Бу эса  самарали бошқарувнинг янги босқичига қадам қўйишда муҳим ўрин тутади. 

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
@aloqa_bsa_bot – давлат бошқаруви соҳасида ишончли мулоқот майдони