Конституциямизнинг 41-моддасида: «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир» дейилган.

Ҳар бир мактаб ёшига етган бола борки, таълим олишга бириктирилади. Ота-оналар фарзандларини билим олиши, тенгдошлари билан бир хил ўсиб-ривожланиши тарафдори ва бунинг учун бор кучини, маблағини сарфлайди. Аммо имконияти чекланган ўқувчилар ҳам борки, улар ўз тенгдошлари каби мактабга ҳар куни қатнаб таълим олиш имконига эга эмас. Кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, бугун имконияти чекланган ўқувчиларга ўз уйларида таълим олиши учун шароитлар яратиш ва уларга ўз вақтида таълим-тарбия беришда қатор камчиликлар мавжуд. Шу боис жуда зарур таълимлардан бири – инклюзив (уй таълими)га аҳамият бериш доим долзарб вазифалардан бири бўлган. 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Республикада инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни ўқитиш тизимини такомиллаштириш, сифатини яхшилаш мақсадида жамоатчилик назорати тартибида Самарқанд вилоятида ишчи гуруҳ тузилди ва мониторинг кузатув-ўрганишлари олиб борилди. 

Ўрганишларга кўра Булунғур тумани «Чорбоғ» МФЙ яшовчи Н.Олмосова ўғли Л.Бобоқулов 13-мактабнинг 8-синфида таълим олаётганлиги, унинг касаллиги чап тизза ички синиши эканлигини маълум қилган. 

Л.Бобоқуловнинг таълим жараёнларини ўрганиш давомида баъзи камчиликлар аниқланди: рус тили ўқитувчиси М.Ҳолжигитов охирги марта 2022 йил 2 февралда дарс ўтганлиги, қолган ўқитувчилар умуман келмай, баҳоларни қўйиб бораётганлигини айтиб ўтишди. Мактаб маъмурияти ҳам, синф раҳбари ҳам, ота-онаси телефон орқали чақирсада, ҳар хил баҳоналар қилиб келмаётганлиги, дарс жадвали тузилмаганлиги, доска берилган, аммо дарс ўтадиган ўқитувчи йўқлигини айтишди. 

Булунғур тумани «Сайилтепа» МФЙда яшовчи Соҳиба Аъзамқулова қизи З.Шариповани 2-мактабнинг 1-синфида таълим олаётганлигини айтди. З.Шарипова чап сони қолдиқли ярим чиқиши (ОҲК) касаллиги, туғма орқа мия чурраси касалликларига чалинган. Қизалоқнинг таълим жараёнларини ўрганиш давомида баъзи бир камчиликлар аниқланди: ўқитувчиси Гулруҳ Имомова 2022 йил 15 апрель куни охирги марта дарс ўтганлиги, лекин шу бугунга қадар у умуман келмаганлиги аниқланди. Отаси К.Азамқулов ўқитувчидан ҳар куни вақтида дарс беришини сўраганида, ўқитувчи ҳар хил баҳона қилиб келмаётганлиги ва 2-мактаб маъмурияти ҳам умуман ўқувчисидан хабар олмаслигини ҳатто директорни ҳам танимаслигини айтиб ўтишди. Жажжи қизалоқнинг илмга чанқоқ, келажакка тўла умид билан боқаётган кўзларига қараб, наҳотки устозлари озгина бўлсада, масъулиятни ҳис этмаса, виждонан ўз ишига ёндашмаса, деган саволлар туғилади. 

Булунғур тумани «Сайилтепа» МФЙ Тепа қишлоғи «Барака» кўчасида яшовчи З.Аъзамқулованинг икки ўғли Ҳасан ва Ҳусан Худойбердиевларга ҳам гемофилия ташхиси қўйилган. Улар 2-мактабнинг 11-синфида таълим олишмоқда. Ҳасан ва Ҳусан Худойбердиевларнинг таълим жараёнларида ҳам камчиликлар яққол кўзга ташланади. Мактаб томонидан доска берилмаганлиги, дарс жадвали тузилган бўлсада, фақатгина кимё фани ўқитувчиси келган. Бошқа ўқитувчилар умуман келмаган. Алгебра, геометрия каби муҳим фанлардан дарслар умуман ўтилмаганини Ҳасан ва Ҳусан Худойбердиевларнинг ўзлари айтишди. 

Каттақўрғон тумани «Ёдгорхўжа» МФЙни Қиёт қишлоғи ҳудудида яшовчи 5-мактаб 1-синф ўқувчиси М.Зокирова ақлий ривожланишдан орқада қолган. 
Ўқувчига дарслик ўқув қуроллари доска, стол-стул, китоб-дафтар ва бошқалар берилмаган.

М.Зокированинг ўқишига мактаб маъмурияти бефарқлиги туфайли ўқувчи шу кунга қадар тўлиқ таълим олмаганлиги маълум бўлди.

Ўқувчининг онаси Д.Эрдонованинг айтишича, 1-синф бошланганидан буён фарзанди саводсиз бўлиб қолмасин, деб ўз ҳисобидан ўқув қуроллари харид қилиб, 300000 сўмдан пул тўлаб, 2 ой ўқитувчи ёллаб ўқитишган. Таълимни давом эттириш учун эса оиласининг моддий шароити тўғри келмаганлиги сабабли 5-мактабга мурожаат қилган.
Мактаб ўқитувчилари томонидан Д.Эрдонованинг фарзандини ўқитиш мумкин эмаслиги топшириғи туман ХТБдан берилганлиги айтилган.

Лекин М.Зокирова туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилгач, 5-мактабдан ўқитувчи ажратилиб дарс бериш бошланган. Лекин 2022 йил январь ойида бир келиб қайтиб келмаганлигини қизчанинг онаси қимтиниб, айтди. 

Нуробод туман Халқ таълим бўлимига қарашли 77-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси «Машъал» МФЙ Шуробод қишлоғида яшовчи О.Маҳмадўстова ақли заифлик, нутқи ривожланишидан орқада қолиш билан касалланган. Опаси Элнура Сайдиева билан суҳбатлашилганида 77-мактаб маъмурияти томонидан ўқитувчи ажратилмаганлиги бир неча ойлардан буён бирор-бир ўқитувчи хабар олмаслигини айтиб ўтди. 

О.Маҳмадўстова мактабга қатнаб таълим оламан деса, ўқитувчиси эътибор қилмаслиги, синфдошлари эса «жинни келди, жинни келди», дея масхара қилишлари боис бир неча йиллардан буён мактабга ҳам бормай қўйганлигини маълум қилди.

Самарқанд шаҳар «Зарафшон» МФЙ, «Баҳор» кўчаси 3-уйда яшовчи фуқаро Б.Худойқулов 78-мактабнинг 4-синфида таълим олади. У суяк емирилиши (ДСП) касаллигининг ўта оғир даражаси билан касалланган. Ўқувчининг уйда олаётган таълимида қатор камчиликлар аниқланди. 

Дарс жадвали йўқ, дарслар ўз вақтида ўтилмайди. Психолог умуман келиб кўрмаган. Мактаб маъмурияти ўқувчи ҳолидан хабар олмаган. Дарслик китоблар берилмаган. Ўқитувчилар келмай туриб баҳо қўйиб беришаётган экан.

Билим олишга чанқоқ, орзулари осмон, аммо имконияти чекланган бу болажонлар ҳам бошқа тенгдошлари сингари таълим олишга ҳақли. Биз юқорида келтирганларимиз каби инклюзив таълимда камчиликлар жуда кўп. Бунга эса кўз юмиб бўлмайди. Халқ таълими тизимидаги масъуллар бу масалага жиддийроқ ёндашишса, уй-таълимига бириктирилган устоз ва мураббийлар виждонан ўз ишларини бажаришса, бу қора кўзларда ҳам қувонч барқ урар эди. 

Бутун Республика миқёсида мониторинг-кузатув ишлари давом эттирилади. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алоҳида таълимга эҳтиёжи бор болаларнинг айби нимада?