Аълочи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент Давлат мусиқали комедия театри (Оперетта)га Чилонзор туманидаги 182-мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари ва уларнинг устозлари ўқув йилининг 5 ойлик якунларини муҳокама этиш, муваффақиятга эришган ўқувчиларни тақдирлаш учун йиғилдилар.
Ушбу мактаб туманда, шаҳарда етакчи таълим масканларидан саналади. Бу ерда бугунги кунда 520 нафар бошланғич синф ўқувчиси таҳсил олмоқда. Тадбирда 100 нафардан аълочи, 52 нафар спорт соҳасида ютуқларга эришаётган ўқувчилар қаторида фарзандлари таълим-тарбияси учун жон куйдириб, мактаб ўқитувчилари билан ягона мақсад йўлида фаоллик кўрсатиб келаётган 48 нафар ота-она ҳам тақдирланди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари ҳузурига истеъфодаги полковник Жаҳонгир Абиров, Ўзбекистон ИИВ, Мудофаа вазирлиги, қуролли можаролар ва терроризмга қарши кураш фондининг ташкилий-оммавий ишлар бўлими бошлиғи Ботир Содиқовлар ҳам ташриф буюрди. Жаҳонгир Абиров ва Ботир Содиқовлар сўзга чиқиб, ўқувчиларни эришаётган ютуқлари билан қутлаб, жонажон Ўзбекистонимиз унинг порлоқ келажаги учун фидоий, жасур инсонлар бўлиб етишишларида омад тилади.
Сўнгра мактаб ўқитувчилари Элноaра Афзалова ва Ҳулкар Кенжаевани Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмасининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медали билан тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тадбир доирасида “Само” болалар ижодиёти академияси аъзолари томонидан куй-қўшиқлар янграб, даврага кўтаринки кайфият олиб кирди.
[gallery-6026]
Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА