Алийбег РУСТАМИЙ: “Қадимги туркий тил”, “Сўз хусусида сўз”
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида атоқли тилшунос-турколог, аллома Алийбег Рустамийнинг уч китоб – рисоладан иборат “САЙЛАНМА”си нашрдан чиқди.
“САЙЛАНМА”дан олимнинг академик Ғани Абдураҳмонов билан ҳамкорликда ёзган “Қадимги туркий тил” асари, “Сўз хусусида сўз” ҳамда “Бисмиллоҳнинг маъноси” номли рисоласи жой олган.
Таъкидлаш ўринлики, “Қадимги туркий тил” рисоласи энг қадимий бобо имломиз бўлган “дулбарчин”да битилмиш қадим битикларимизни тадқиқ этган жаҳон туркологлари билан баҳсма-баҳсига ёзилган. Рисолада туркий тили нозик ва чуқур тадқиқ қилинган. Ҳеч шубҳасиз, бугунги тилшунос, адабиётшунос, она тилимиз тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир миллатдошимиз учун бебаҳо манба, ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.
“Сўз хусусида сўз” рисоласида кўтарилган масалалар ўз даврида ҳам, бугун ҳам нечоғлик долзарб бўлиб турганини ҳис этасиз.
“Бисмиллоҳнинг маъноси” номли ихчам рисола эса олам-олам маънолар дурларидан сочилган нурдек қалб, онг, шуурингизни ёритади.
Умида Яхшибоева,
ЎзЖОКУ магистратурасининг 2-босқич талабаси