2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили ҳам бошланди. Ниҳоясига етган 2022 йил Жиззах политехника институти талаба ва ўқитувчи-профессорлари жамоаси учун яхши кунларга, янги марралар ва унутилмас воқеаларга бой бўлди.

Шу ўринда “UI Green Metric” талқинига кўра Жиззах политехника институти дунёда 327-ўринни, Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида эса 1-ўринни эгаллаганини таъкидлаш жоиз. Шунингдек, “Times Higher Education ва QS World universities ranking” 2022 йил импакт рейтинги учун ўз маълумотларини тақдим этди ва шунга кўра “Топ-1000” таликка кириш учун институтда бир қатор режали ишлар амалга оширилди.

Ушбу муваффақиятнинг сири, бу маррага етишиш борасида амалга оширилган хайрли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида институтда бўлдик.

– Ўқув жараёнига янги педагогик технологияларнинг жорий этилиши биз кутган натижаларни берди, – дейди Жиззах политехника институти ректори, профессор Алишер Усманқулов. – Илмий тадқиқотлар борасида ҳам аҳамиятга молик, ижобий ютуқларга эришдик. Қувонарлиси, янгидан-янги илмий тадқиқотлар республикамиз жамоатчилиги эътиборини қозонди. Айни пайтда, институтимизда 7 та факультет, 28 та кафедра ва бир қатор бўлимлар мавжуд. 33 та кундузги бакалавриат, 15 та сиртқи таълим йўналишлари, 16 та магистратура мутахассислиги, шунингдек, 2+2 қўшма таълим дастури асосида 9 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 1 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Институт қошида 2 та техникум ҳам ташкил этилган. 

Шунингдек, институт таркибида қурилиш материалларини синаш ва сертификатлаш илмий лабораторияси, лойиҳачи қурувчиларни малака ошириш маркази, касб-ҳунар маркази, тайёрлов курслари фаолият олиб бормоқда. Бино ва иншоотлар қурилиши кафедраси қошида  уй-жой, саноат қурилиши учун объектлар ва комплекс лойиҳа-смета ҳужжатларини яратиш, жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳаловчи “Политех меъмор лойиҳа” лойиҳалаш гуруҳи ташкил этилган.

2022 йилда институтда 30 та бакалавр таълим йўналиши сони 32 тага, 14 та магистратура мутахассисликлари сони 16 тага ошди (2 та янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари очилди). Ўқитишни сиртқи таълим шакли бўйича таълим йўналишлари сони 15 тадан 16 тага кўпайди.  Талабалар сони 8 минг 192  нафардан  10 минг 527 нафарга ўсди. Бугунги кунда институтда жами 13 нафар хорижий талаба – 8 нафар Қозоғистон, 3 нафар Россия Федерацияси ва 2 нафар Туркия давлати фуқаролари таҳсил олмоқда. Шунингдек, Қозон Федерал, Дон давлат техника, Иванова кимё технология, МЭИ – миллий тадқиқотлар университетлари, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети филиали билан имзоланган меморандумга асосан ҳамкорликда 2+2 қўшма таълим дастурлари асосида талабалар қабули йўлга қўйилган.

 Институтдаги профессор-ўқитувчилар сони 450 нафардан 512 нафарга ошган бўлса, илмий салоҳият 28,5 фоиздан 30,5 фоизга кўтарилди. Хорижий давлатлардан 10 нафар профессор-ўқитувчилар онлайн тарзда ўқув жараёнига жалб этилган. Таълим йўналишлари ва мутахассисликлар ўқув режасидаги номутахассислик фанларини 2 баробарга қисқартириш ва фанларни оптималлаштириш бўйича таянч ва турдош ОТМлар билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилди. 2021-2022 ўқув йилидан 1-курслар кредит-модул тизими бўйича ўқитилиб, барча фанлардан ўқув, ишчи ўқув режалар, фан дастурлари ва силлабус(ўқув-услубий объектнинг бир таърифи бўлиб, шу жумладан интизом дастури, мақсад ва вазифалари, қисқача ҳар бир бобларнинг мавзуси ва давомийлиги, мустақил иш, маслаҳатлар, ўқитувчи талаблари, баҳолаш мезонларининг вазифаси ҳамда асосий ва қўшимча бир рўйхат жамлама)лар тўлиқ кафедралар томонидан ишлаб чиқилди ва институт кенгашида тасдиқланди.

Институтда ўқув жараёни сифатини янада яхшилаш учун 3 та ўқув биноси ва аудиториялар тўлиқ кузатув камералари билан жиҳозланди. 25 та смарт телевизори, 40 дан ортиқ видеопроектор билан жиҳозланган хоналар, 2 та видеодарслик ёзиш учун медиамарказ, 1 та “IT инкубацион марказ” фаолияти йўлга қўйилган. Онлайн машғулотлар олиб бориш учун вебинар (интернет орқали таълим фаолияти олиб бориладиган) хоналар сони 8 тага етказилди. 150 дона юқори қувватли замонавий компьютер харид қилиниб, магистрлар ва талабалар томонидан лойиҳа-конструкторлик ишларини бажариш учун ўқув жараёнига татбиқ қилинмоқда. Институт ҳудудида 600 ўринли 4 та маърузалар зали барпо этилган. 

Профессор-ўқитувчилар томонидан 200 дан зиёд маъруза мавзулари бўйича видеодарсликлар видеомарказларда ёзилди ва 2022 йилнинг январь ойидан 1 декабрга қадар 52 та дарслик, 59 та ўқув қўлланмалар яратилди ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги мувофиқлаштирувчи кенгашдан ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилиб, гувоҳномалар олинди. Институтнинг 111 нафар раҳбар-ходим ва профессор-ўқитувчиси ўз малакасини офлайн ва онлайн тарзда оширганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Поёнига етган 2022 йилда кимё, кимёвий технология ва йўл муҳандислиги, умумтехника фанлари, экология ва атроф муҳит муҳофазаси, қурилиш материаллари ва конструкциялари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси  кафедраларига умумий қиймати 48 минг 800 Евро ҳамда  176 минг АҚШ доллари қийматида бўлган янги замонавий лаборатория жиҳозлари олиб келиб ўрнатилди. Шунингдек, декабрь ойида транспорт воситалари муҳандислиги, умумтехника ва физика кафедраларига қиймати 130 минг АҚШ долларилик янги лаборатория жиҳозлари келтирилган.

Институтда таълим олаётган 1-2-3-курс талабаларидан ишлаш истагини билдирган 1 минг 300 нафаридан ортиғининг бандлиги таъминланган. 2021-2022 ўқув йилида ўқишни тамомлаган 1 минг 169 нафар бакалавр ва 130 нафар магистр иш берувчи корхоналар билан уч томонлама шартномалар асосида иш билан таъминланди.

Институт илмий фаолиятига бир назар

Ушбу олий таълим муассасасида олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида ўтган йили профессор-ўқитувчилардан жами 34 нафари фалсафа фанлари доктори (PhD)  ва 1 нафар фан доктори (DcS) илмий даражаси учун тайёрлаган диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2022 йил давомида 3 нафар ўқитувчи профессор, 11 нафари доцент илмий унвонига эга бўлди.

 Олиб борган илмий-тадқиқот ишлари натижасида ўтган 2022 йил бошидан 26 та дарслик, 50 та ўқув қўлланма, 48 та монография, 22 та ихтиро ва фойдали моделга, 30 та электрон дастурга патент гувоҳномалари, 10 та ишланманинг амалиётга татбиқи бўйича далолатнома олинган Шунингдек, 30 та “Scopus” халқаро маълумотлар базасидаги индексланган, 360 та хорижий илмий, 340 та ОАК тасарруфидаги журналларда ва 2 мингдан ортиқ маҳаллий конференция материалларида ва халқаро хорижий конференцияларда профессор-ўқитувчиларнинг илмий иш ва мақолалари чоп этилган. 

Олийгоҳ олимлари томонидан иш берувчи корхона ва ташкилотлар муаммоларини ҳал этиш учун тузилган хўжалик шартномалари доирасида 550 миллион  сўмдан ортиқ ва хорижий грантлар ҳисобидан 60 минг Еврога яқин маблағ институт ҳисоб рақамига туширилган.

[gallery-10178]

 “Олима аёллар” ташаббускор амалий ва инновацион лойиҳалар танлови  ғолиби, жамоа аъзоси Дилафруз Казакова “Янги яратилган ғўза навлари аралашмасидан мустаҳкам, рақобатбардош тикув иплари ишлаб чиқариш” деб номланган 740 миллион сўмлик лойиҳани бажармоқда. Доцент Ф.Эгамбердиев раҳбарлигида “Пневмотранспорт тизимида пахта хусусиятларини ўрганган ҳолда тола йўқолишини олдини олиш назарий қонуниятларини яратиш” мавзусида амалга оширилаётган “Машинада терилган пахтанинг сифатини ошириш мақсадида ресурстежамкор такомиллаштирилган тола тозалагич ускунасини яратиш”  лойиҳаси 100 миллион сўмлик ваучер(хусусийлаштириш чеки, қимматли қоғоз)га эга бўлди. 

Энергетика ва радиоэлектроника факультети ўқитувчиси Ҳ.Абдиев “Ихтирочилик ва рационализаторлик” республика кўрик-танловида биринчиликни қўлга киритиб 90 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланди. 

 Замон шиддат билан ўзгаришларга юз тутаётган даврда чет тилини билиш энг муҳим талабга айланди. Институтда бу борада иқтидорли талабалар учун чет тилларни чуқурлаштириб ўргатиш мақсадида “Хорижий тиллар” кафедрасидан малакали ўқитувчилар ажратилиб, алоҳида дастур асосида машғулотлар олиб борилмоқда. Ташкил этилган “IT-park” да иқтидорли талабалар ҳамда дастурлаш тилларига қизиқадиган бир қатор ёшларга компьютер саводхонлиги, график дастурлар, “web дастурлаш”, инглиз тили ўргатилмоқда. Булардан ташқари, ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида институт профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари томонидан 41 та амалий, инновацион ва стартап лойиҳалар тайёрланиб, уларнинг мазкур соҳалардаги илмий-тадқиқот ишларини олиб боришлари учун барча шароит яратилган. 

Иқтидорнинг амалдаги самараси

Институтнинг кимёвий технология факултети талабаси Зиёдабону Муллажонова Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирининг 2022 йил 19 декабрдаги буйруғига мувофиқ 2022-2023 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси совриндори бўлди.  Шунингдек, институтнинг 4 нафар талабаси Беруний давлат стипендияси, 1 нафари Ислом Каримов номли давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Энергетика  ва радиотехника  факультети талабаси Илёс Толлибоев МДҲ миқиёсида ташкил этилган халқаро илмий амалий кўрик-танловнинг “Илм фан соҳасидаги хизматлари учун”, кимёвий технологиялари факультети талабаси Зиёда Муллажонова “Ренессанс даври: илмий-тадқиқотлар етакчиси”эсдалик кўкрак нишонлари билан тақдирланди. 

Олий таълим муассасанинг 6 нафар талабаси “Ислоҳотлар билимдони”, “Мирзо Улуғбек ворислари”, “Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида”, “Янги Ўзбекистон: илм қалдирғочлари – 2022” биринчи республика кўрик-танловлари ғолиб ва совриндорлари қаторидан жой олгани эътиборлидир.

Бундан ташқари давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус” ни кенг жорий этиш илғор технологиялари номинациясида талаба  Гавҳархон Орзиқулова “Талаба қизларни иш билан таъминлаш” мавзусидаги лойиҳаси билан 3-ўринни, хорижий тилларни ўзлаштиришнинг замонавий усуллари номинациясида 2-босқич магистранти Севара Ҳасанова ҳамда архитектура ва қурилиш факультетида таҳсил олаётган иқтидорли талаба Нодира Ботировалар “English-Bus” (инглиз тилини ўргатувчи) инновацион мобил автобусини яратиш ва фойдаланишга татбиқ этиш” лойиҳаси билан 3-ўринни эгалаган. “UZBEKISTAN GTL” компанияси 2022-2023 ўқув йили учун IV стипeндиялари танлови”да институтнинг архитектура ва қурилиш факультети талабаси Каримбой Сотимов ушбу компанияда амалиёт ўташ учун воучер соҳиби бўлган. Институт талабалари спорт соҳасида бир қатор ютуқларга эришмоқда. Жумладан, сервис факультети 2-курс талабаси Мухлиса Эшмирзаева ўтган йилнинг март ойида Таиланднинг Паттая шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг пара-каноэ тури бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиб, қитъа чемпионлиги ва мусобақа олтин медалини қўлга киритди. Шунингдек, 10 дан ортиқ талаба спортнинг бел олиш ва уч кураш, универсал жанг, muay-tay WMF, сузиш, сувга сакраш, шахмат ва шашка турларидан халқаро, мамлакат чемпионати ва Ўзбекистон кубогида чемпионликни ва совринли ўринларни қўлга киритди. 

Халқаро ҳамкорлик йўлида

Институтда 2022 йил халқаро ҳамкорлик бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Япония давлатининг Япония ташқи савдо соҳасини ривожлантириш вакили, “JETRO-Japan External Trade Organization” компанияси раҳбари жаноб Takahashi Jun ташрифи амалга оширилиб, институт билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Қозон Федерал университети Набережначелна институти директори Махмут Ганиев бошчилигидаги делегация билан халқаро лойиҳаларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Кошица техника (Словакия), Вена амалий фанлари (Австрия), Нисса (Франция) ва Риека (Хорватия) университетлари ҳамда Тожикистон Республикасининг 4 та, Қозоғистоннинг 3 та университети билан ҳамкорликда “TRIGGER – Марказий Осиёда ОТМ битирувчиларининг иш билан таъминланиши учун қулай шароитлар яратиш орқали инновацион ёндашувлар, тадбиркорлик кўникмаларини ва муносабатларини ривожлантириш” номли лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 999 минг 573 Еврони ташкил этади. 

Жиззах политехника институти ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллар маркази иштирокидаги умумий  қиймати 914 минг 603 Еврога тенг бўлган “Ўзбекистон – Қозоғистонда чарм ва чарм буюмлар ишлаб чиқариш бўйича ОТМларни кучайтириш – REILEAP” лойиҳаси чарм буюмлар ишлаб чиқаришни инновацион ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ушбу лойиҳа Крит политехника (Греция), Эге (Туркия), Яши (Руминия) университетлари ҳамда Қозоғистоннинг 2 та университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 

Бундан ташқари, Жиззах политехника институтида Жаҳон банки академик инновациялар жамғармасининг “Дата Нет  Прожеcт” компанияси билан биргаликда қиймати 100 минг АҚШ долларлик “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш маркази ва электроникадан қўшма ўқув лаборатория яратиш” мавзусидаги грант лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда.

Жиззах политехника институти ректори, профессор Алишер Усманқулов бошчилигида олийгоҳ профессор-ўқитувчилари бир қатор хожий давлатларда бўлиб, ушбу давлатлар ОТМлари билан меморандум ва ҳамкорлик шартномаси имзолади.

Жумладан, Андолу, Кайсари, Бартин, Едитепе, Эрзрум техника университетилари билан ҳамкорлик меморандуми, Эге университети билан талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, машинасозлик, энергетика, кимё технологиялари каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома ва меморандумлар имзоланди.

Шунингдек, Алишер Усманқулов бошчилигидаги делегация аъзолари Татаристон Республикаси Қозон Федерал университетининг Набережначелна институтига давлат имтиҳон комиссияси фаолияти билан танишиш ва бошқа ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида хизмат сафарида бўлди. Ушбу институтда 2+2 қўшма таълим дастурлари доирасида таҳсил олган ўзбек талабаларининг битирув малакавий ишлари ҳимоя жараёнларида қатнашди. Талабалар учун яратилган шароитлар, институтнинг моддий техник базаси, ўқув лабораториялари билан яқиндан танишди. Илмий кенгашида иштирок этиб, қўшма таълим дастурларини ташкиллаштиришда дуч келинган муаммо ва келгуси режалар муҳокама қилинди. Жиззах политехника институтидан юборилаётган 33 нафар талабани 2022-2023 ўқув йилида жўнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Самарқанд шаҳрида 2022 йил октябрь ойида  ўтказилган “Учинчи Ўзбекистон – Россия таълим форуми” да Россия Федерациясининг Урал Федерал университети билан бир қатор ҳамкорлик келишувларига эришилди.

Ўз навбатида, Франциянинг Ниссан, АҚШнинг Шимолий Дакота университетлари, Ҳиндистоннинг Ачаря институти, Хитой, Жанубий Корея олийгоҳларидан келган профессор-ўқитувчилари томонидан Жиззах политехника институти докторантлари, илмий тадқиқотчилари, иқтидорли талабалар учун турли долзарб мавзуларда маъруза, семинар тренинг, конференциялар ташкил этилди.

2022 йилнинг 28-29 октябрь кунлари Жиззах политехника институтида “Ишлаб чиқаришнинг техник, муҳандислик ва технологик муаммоларининг инновацион ечимлари” номли халқаро илмий-техник анжуман бўлиб ўтди. 4 декабрда Туркиянинг Эге университетининг вакиллари, халқаро консультант Недим Дилсиз, Селма Онбаши ва қишлоқ хўжалиги факультети муҳандиси Озгур Айкая билан институтда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ва хорижий лойиҳаларда биргаликда илмий ишлар олиб бориш тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Институтда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида куз мавсумида 4 минг 434 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Жиззах политехника институтида олийгоҳ ҳудудига 1 дона 100 кВт.ли қиймати 1 миллиард 100 миллион сўмлик қуёш фотo электр (ҚФЭ) станцияси ҳамда талабалар турар жойига 10 дона жами ҳажми 2 минг литр бўлган қиймати 105 миллион сўмлик қуёш сув иситгичлари (ҚСИ) ўрнатилди.

 Германия давлатининг гранти доирасида умумий қиймати 11 минг Евро бўлган  “Қуёш электр панелларини ва тежамкор лампаларни синайдиган  лаборатария”  қурилмаси олиб келинди ва қурилмадан тажриба машғулотларида ва илмий ишларни олиб боришда фойдаланилмоқда.

Германия давлатининг гранти доирасида “MARTIFER SOLAR. SA” фирмаси орқали грант ҳисобидан қуввати 10 кВт бўлган қиймати 100 минг Евролик қуёш электр станцияси ўрнатилди.

2022 йилнинг ноябрь ойида Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган “Франция – Ўзбекистон 2” таълим форумида иштирок этган институт ректори Алишер Усманқулов Франция ОТМлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича бир қатор келишувларга эришди. Бундан ташқари, 2022 йилда Жиззах политехника институти JICA ва KOIKA халқаро ташкилотларига аъзо бўлди ва бундан кейин уларни танловлари ва грантларида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. 

Жамоанинг эзгу мақсади

 – Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган  мурожаатномасида инсонга бўлган эътибор, сифатли таълим хусусида алоҳида тўхталди. Биз ҳам шундан келиб чиқиб 2023 йил учун улкан режалар туздик, – дейди Жиззах политехника инстиути ректори, профессор Алишер Усманқулов. – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” учун олдимизга қўйган биринчи галдаги эзгу мақсадимиз – асосий эътиборни инсон омилига қаратиш, талаба ва профессор-ўқитувчиларимиз учун зарур бўлган, имкониятимиз даражасидаги барча шароитларни япатиб бериш, ҳар бир ишга илмий ёндашиш, ҳаракатдан, изланишдан тўхтамаслик. 

Қолаверса, олийгоҳ қошидаги 2 та техникум, институтимизга бириктирилган Фориш, Зафаробод ва Пахтакор туманларидаги умумтаълим ҳамда ҳудудлардаги 7 та ихтисослашган мактабларнинг ўқувчи ва муаллимлари таълим сифатини яхшилаш на кўмаклашиш. Ана шунда, таълимда улкан марраларни забт этамиз.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Усманқулов: “Ҳаракат, изланиш юксак марраларга етаклайди”