Баландпарвоз гапларни бугун замон кўтармайди. Бу усул билан ёшлар қалбига йўл топиш қийин.

Президент Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. Хўш, энди ёшларнинг фикри, орзу-интилишлари, мақсади, энг муҳими, муаммолари ўрганиладими, ўз ўрнида ҳал қилинадими? Шаҳар марказидан тортиб, энг чекка ҳудудлардаги ёшларнинг фикри, ўртага ташлаган муаммоси, таклиф ва тавсиялари эшитиладими? Зеро, глобаллашаётган ҳаёт қанча мураккаб бўлмасин, биз ўз келажагимиз ҳақида чиндан қайғурсак, бирорта ёшни эътибордан четда қолдиришга ҳаққимиз йўқ. Бугун шу ва бошқа саволларимизга жавоб олиш учун Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер САЪДУЛЛАЕВ билан суҳбатлашдик.

— Аввало, биз билан кўришиб, суҳбатлашиш учун вақт ажратганингиздан миннатдормиз. Дастлабки саволни дангал бир гапдан бошласам: Айтингчи, бугун юртимиз ёшларининг неча фоизи сизни «танийди», тўғрироғи, улар сиз раҳбарлик қилаётган Агентлик билан қай даражада боғланган?

— Биласизми, Агентлик сифатида фао­лият бошлаганимизга ҳали ҳеч қанча вақт ўтмасдан, бизга 6 мингга яқин мурожаат келиб тушди. Энг асосийлари, кредит ва уй масаласида. Улар тегишли тартибда ўрганиляпти. Мана шу рақамлардан ҳам ўзинггиз хулоса қилишингиз мумкин.

— Яширишга ҳожат йўқ, юртимиз ёшларининг кўпи хориж­га чиқиб яшаш, ишлаш орзусида. Бу қанчалик тўғри? Ёш, салоҳиятли кадрларни ўзимизда олиб қолиш учун лойиҳалар ишлаб чиқиш вақти етмадимикан?

— Нимага уларни хорижга чиқармаслигимиз керак? Чиқариш керак! Масалан, сиз — салоҳиятли кадрсиз, Гарвард университети журналистика бўйича олти ойлик курс таклиф қиляпти. Ўқиб келмайсизми?

— Мен ўқишга кетаётган юзлаб, боринг минглаб ёшларни эмас, юз минглаб иш излаб чиқиб кетаётган ёшларни ҳам назарда тутмоқдаман...

— Ҳа, энди бу энг оғриқли масала. Олдин меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилишга Ёшлар иттифоқининг кучи етмас эди. Энди эса кучимиз ҳам, имконимиз ҳам ошди. Негаки, давлат органи бўлдик.

Агар энди ҳам чет элга иш излаб кетиб, хору сарсон, қулликка тушиб ёки ўлиги қайтаётган ёшларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилинмаса, муаммолари ҳал этилмаса, бу Ёшлар ишлари агентлигининг катта хатоси бўлади.

— Халқ таълими вазири ўринбосари бўлганингизда, чет тилини билардингиз. Қолаверса, худди ўша Гарвардга ўқишга киргандингиз. Хорижга кетиб, дунё кезишингиз, бизнесингизни ривожлантиришингиз мумкин эди...

— Бу бошқа масала. Бунда икки хил палла борда, дўстим. Агар ўшанда вазир ўринбосари бўлмаганимда, чиқиб кетардим ҳам.

Эҳтимол, хорижга кетиб ҳам манфаатли иш қилишим мумкин эди. Бу инсоннинг ўзига боғлиқ. Оддийгина мисол. Яқинда БМТнинг 72-сессиясига борганимизда, Нью-Йоркдаги Колумбия университетида халқаро SIPA мактабининг энг кучли ёшлари жамоаси билан учрашдик. Қарасам, SIPAнинг президенти ўзбек қизи — Нигина экан. Ҳозир БМТда ишлайди. Жуда салоҳиятли қиз. Америкаликлар ундан «нима қиламиз», «қанақа қиламиз», деб маслаҳат сўраб юрибди. Тасаввур қиляпсизми, ўзбек қизи бутун Колумбия университети ёшларининг президенти! Яна у ерда халқаро магистратурада ўқиётган ягона ҳамюртимиз ҳам у экан. Ёшларимиз кучли, фақат улар буни англай олишса бўлгани. Ўзига ишонч ва ҳаракат бўлса, ана шундай натижаларга эришаверади. Хўш, Гарвардга мана сизни таклиф қилишса, борармидингиз?

— Албатта. Ўйлаб ўтирмасдим ҳам.

— Кўрдингизми, мақсадингиз манфаат келтиришми, мана, сизда илм орқали бунга тезроқ эришиш имконияти бор. Боринг тезроқ! Аммо бир «лекин»и бор. Фақат яна мақсадингизга қайтиб келинг. Ҳамма гап мана шунда.

— Сизнингча, нега юртимизда раҳбарлар ва журналистлар ўртасида кўринмас жарлик бор? Масалан, қайси раҳбар билан боғланмоқчи бўлсак, роса ҳалак бўламиз. Ваҳоланки, чет эл журналистлари, ҳатто давлат раҳбаригача бемалол чиқа олишади?

— Аввал айтингчи, сиз неча йилдан бери шу соҳада ишлайсиз?

— Уч йилдан буён.

— Хўп, сиз олдин Иқтисод вазири ким бўлганини билганмисиз? Телевизорда ёки матбуотда кўрганмисиз? Масалан, мен ёшлигимда бирорта вазирни танимаганман. Энди саволингизга келсак. Биздан Президентимиз соатига 100 километр тезликда ҳаракатланишни талаб қилаётган бўлса, раҳбарлар ва сиёсатчилар энди соатига 50 километрда ҳаракатлана бошлади. Тушуняпсизми, вазирлар ҳали соатига 50 километрда юрибди! Ривожланган давлатлар биздан 1000 километр олдинда бўлса, Президент «1000»га қараб кетяпти, биз ҳали «50»да юрибмиз. Сиз айтаётган нарса эса э-эски машинага зўр бензинни қуйсам, машинам «учиб» кетади, дегандай гап.

Тўғри, бошида раҳбарларга матбуотга «чиқ», «ҳисобот бер», дейилди. Лекин журналистларнинг талабини кўриб, кўпчилик қўрқиб қолди. Мен матбуот хизматимизга келганингиз, гаплашганингизни катта ютуқ, деб ўйлайман. Яъни, сиз биляпсиз матбуот хизмати борлигини. Ваҳоланки, олдин бу каби хизмат вазифасини биз эшитмаганмиз ҳатто. Тўрт йил олдин вазирларнинг матбуот котиби кимлигини ҳам танимас эдим. Ҳозир ҳар куни интернетда Адлия вазирининг, Маданият вазирлигининг... матбуот хизмати раҳбари чиқиб, очиқ мулоқот қиляпти. Демоқчиманки, ўзгаришлар бор, фақат уни илғашимиз керак, холос.

— Ёшлар иттифоқи (1991-1996 йй.), «Камолот» жамғармаси (1996-2001), «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати (2001-2017), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (2017 йилда ташкил этилган). Энди бўлса Ёшлар Агентлиги... Ном кўп ўзгарди, лекин моҳиятанчи, нима ўзгаряпти?

— Бу ҳолат барҳам топяпти. Фақат секинлик билан. Негаки, инсонларда, ёшларда ишонч кам. Сабаби бир одамни қаттиқ ранжитиб қўйсангизда, эртаси куни кўнглини олиш учун борсангиз, у сизни бирдан кечирмайди. Халқ ҳам худди шундай. Мисол учун, ўтган сафар стипендия масаласи кўтарилиб, бир неча ўн минглаб талабалар норози бўлганида, вазирни пресс-клубга олиб келдим. Олий таълим вазири шу ерда ўтириб, талабаларнинг саволига ҳеч қандай цензурасиз жавоб берди. Ёшлар ўзини қизиқтирган барча саволига жавоб олишди. Вазир қанчалик жавоб берди — виждонига ҳавола. Лекин биз бу вазиятда платформа яратиб бердик.

Ёки мана яқинда юз берган контракт масаласини олинг. Тўлов шартномаси бўйича бизга 5 мингдан ортиқ ёшнинг таклифи келиб тушди. Ижтимоий тармоқлардаги “U-Report”дан ҳам деярли шунча. Биз ҳаммасини жамлаб, вазирликка етказдик. Натижада, контракт нархи 10 фоизга арзонлашди.

Биз 20 йил давомида берилган тарбияни бир йилда ўзгартира олмаймиз. Мисол учун, мен қанақа қилиб мактабда йигирма йил олдин таълим олган, ўша ҳудудда яшаган одамнинг фикрини келишим билан — бир кунда ўзгартираман. Биз жавоб берадиган авлод —ҳозир, айни кунда мактабда билим олаётган ўқувчилардир. Улар ўн йил, эҳтимол 15 йилдан сўнг, сиз хоҳлаган, биз кутган шахс бўлиб етишади...

— Бугун Ёшлар иттифоқига аъзолик деярли аҳамият касб этмай қолди. Ваҳоланки, собиқ Иттифоқ пайтидаги Комсомолнинг обрўси қанақа баланд бўлган. Буни катта авлод вакилларидан кўп эшитганмиз. Нега бугун ёшларни қамраб ололадиган, бирлаштирадиган ягона ғоямиз йўқ?

— Сиз айтаётган нарса — шубҳасиз ғоя! Лекин бир нарсани тушуниб олинг. Ёшингиз 22 да экан. Сиз бир сидра собиқ Иттифоқ тарихига, айнан ўша Комсомол тарихига қайтинг. Уларнинг ғоясини ким ишлаб чиққан, нима мақсадда ишлаб чиққан, унинг съездларини ким ўтказган, улар кимга «сиғинишган»,нимага у даврда бу ғоя ишлагану ҳозир ишламайди... каби саволларга жавоб оласиз...

Айтингчи, нега ҳозир бўйнига байроқ тақиб, югуриб юрган ҳамма болаларни ватанпарвар деб қабул қилмаяпсиз? Сабаби, у даврдаги ғоя механизми инсонларни бир хил табақада, бир хил йўналишда, бир хил фикрда шакллантирган. У деспотизм(мустабид подшо бошлиқ бўлган давлат идора усули; истибдод) бўладими ёки тирания(золимона ҳукмронлик) бўладими... нима бўлишидан қатъи назар, шу одам ҳақ, доим барҳаёт(СССР мадҳиясини эсланг: «...Ленин — барҳаёт!») бўлади. Уни бугунги кунга умуман, ҳеч қанақасига солиштириб бўлмайди.

Масалан, юз нафар болага лента тақиб қўйинг, эртага унинг орасидан кимдир чиқиб буни хоҳламайман, дейди. Яна кимдир, индамасангиз, бошқа нарсаям тақиб келади. Лента у пайтларда шараф бўлгандир, лекин ҳозирги болаларни у билан бошқариб бўлмайди. Ўзбекистоннинг ғоя­си бутунлай бошқа ғоя бўлиши лозим. Яъни, инсоннинг шахс сифатида ривожланиши,ўзининг шахсий фикри, тамойили, дунёқараши бўлиши шарт. Ана шу ғоя бўлса, дунё ўлмайди. Биз бугун айнан мана шу тамойил бўйича кет­япмиз.

— Ёшлар ишлари агентлиги тузилиб, фао­лият бошласада, Ёшлар иттифоқи кучсизлантирилди лекин у ҳамон фаолият юритяпти. Айтингчи, ёшлар сиёсати билан ишлашда бизга ҳам Ёшлар иттифоқи, ҳам Ёшлар ишлари агентлиги нимага керак?

— Ёшлар иттифоқининг ҳуқуқий мақомини биласиз — нодавлат-нотижорат ташкилот(ННТ). Биз ёшларга оид давлат сиёсати ҳақида гапиряпмиз. Давлат сиёсатини эса нодавлат ташкилот билан юритиб бўлмайди. Яъни, сиёсат билан ҳар доим давлат органи шуғулланади.

— Ёшлар иттифоқининг тақдири нима бўлади?

— Ёшлар иттифоқига раис тайинланади ва у лойиҳалар, фикрларни ўрганади, биз эса сиёсат билан шуғулланамиз. Ёшлар иттифоқи тадбир, учрашув, семинар ташкиллаштирадими... хоҳлаган ишини қилсин, у — эркин, мустақил ташкилот. Агентлик эса ёшларнинг ҳуқуқларини, манфаатини ҳимоя қилади. Масалан, ишсиз юрганлар, уйсиз юрганлар, талабалар контрактлари масаласи, меҳнат муҳожири сифатида хорижда ишлаётган ёшлар, тадбиркор ёшлар ва ҳоказо. Иттифоқ ҳам таклиф беради.

— Яна матбуот борасида фикрингизни сўрамоқчиман, охирги марта қайси нашрдан қандай мақолани ўқидингиз?

— Ижобий, албатта. Масалан, «Ёш куч» журналида, «Ўзбекистон овози», «Халқ сўзи» каби босма нашрлардаям мунтазам чиқиш қилиб тураман. Мен газетани электрон ўқийман. «Халқ сўзи»ни асосан кузатиб бораман. Сабаби, у доимий келади бизга. Охирги ўқиганим, «Янги Ўзбекистон» газетасининг 9 август сонида чоп этилган сенатор Дилором Тошмуҳаммедованинг «Янги Ўзбекистонни янги авлод билан барпо этамиз» мақоласи эди.

— 2019 йил 27 декабрда давлатимиз раҳбари ёшлар аудиториясига йўналтирилган ОАВни бирлаштириб, «Ёшлар медиа холдинги» тузилишини айтган эди. Бу иш нега 9 ойдирки пайсалга солиняпти. Бу орада вақтида ҳукумат билан ҳисоблашган, ўз даврида миллион нусхада чоп этилган «Ёш ленинчи» — ҳозирги «Ёшлар овози» газетаси 2020 йил ҳисобидан умуман чоп этилмади...

— Ҳа, «Ёшлар овози» ўтган йили 20 мингдан ортиқ нусхада чоп этиларди. Лекин кўзга кўринарли муаммони кўтариб чиқмадида, тилга тушмади. Масалан, «Марказий студия» кўрсатувини олинг. Ҳар куни жонли эфирда юзлаб ёшларнинг муаммосини олиб чиқади, юзлаб масалаларни таҳлил қилади. Натижада, муаммо ечилади. Балки сиз айтаётган ўша пайтдаги «Ёш ленинчи» газетасининг функцияси бугун «Марказий студия» кўрсатувига, “Daryo.uz”, “Kun.uz” каби сайтларга кўчгандир? Сабаби одамлар айнан уларга чиқишяпти, муаммосини айтишяпти.

— Газетанинг форматини ўзгартириш, ёшларнинг чин маънода минбарига айлантириш муассис сифатида сизга боғлиқ эмасми?

— Йўқ. У ерда ҳамма ижодкорлар, устоз­лар, қолаверса, 50 йилдан буён газетада ишлайдиган одамлар бор. Мен уларга нимани ўргатаман? Таҳририятга газетанинг қоғоз вариантини камайтириб, уни электрон форматга ўтказиш, сайтига кўпроқ эътибор қаратиш таклифини билдирдим. Лекин улар газета кўпроқ нусхада чиқишини хоҳлашди. Мен нима дейман бошқа? Бошда муассис кўпроқ пул берган, айтганингиздек, юқори тиражда чоп этилган. Кейин муассис пул бермай қўйди. Бор гап шу...

— Демак, газетадан воз кечишимиз керакми?

— Йўқ, албатта. У — тарих, қадрият, катта мактаб. Шунинг учун ҳам газетани сақлаб қолишимиз лозим. Лекин бугун олдимизда газетани етказиш хизмати сустлиги, унинг миқдори каби масалалар ҳам борда. Телеграмда оддий пост қўйсангиз, бир зумда ўн минглаб одам кўради. Ўн мингта газетани тарқатиш машаққатини ўйлаб кўринг. Агар газета юқоридаги функцияларни олсин, десангиз бу очиқчасига рақобат, марду майдон. Агар босма нашрлар буни енгиб ўта олса, электрон ОАВдан ўзиб кета олса, унда биз ёппасига газетага қайтишимиз мумкин. Тўғри, газетага берилган меҳр, жамоанинг меҳнати нуқтаи назардан у устун бўлиши мумкин. Лекин сайтларнинг оддий камбағал оила ҳақида ёзган хабарини бир неча соатларда 200-300 минглаб одам кўраётгани ҳам ҳақиқатда. Яна бир оддий мисол. Нега сиз бизнинг идорага отда ёки туяда эмас, машинада келдингиз? Тўғрими? Нега овозимни диктофонга ёзиб оляпсиз, нега саволларингизни кабутарнинг оёғига хат боғлаб жўнатмаяпсиз ва ҳоказо... Жавоб: бу қулайроқ, осонроқ, бир гап билан айтганда — ривожланиш.

— Суҳбат учун катта раҳмат!

PS. Менинг ёшим 22 да. Лекин барибир сизнинг босма матбуот ҳақидаги фикрларингизни қўллаб-қувватламаган бўлардим. Тўғри, электрон ОАВ керак, у бугун анча оммабоп бўлиб қолди. Бироқ, бу босма матбуот йўлига тўсиқ бўлолмайди. Бугун дунёда энг ривожланган мамлакатлар ҳам бирор лаҳза бўлсин босма матбуотдан юз ўгиргани йўқ. Нима уларда сайтлар йўқми, ё телеграм каналлар камми? Суҳбатимиз бошида сиз айтгандек, мен сиз билан суҳбатлашиш учун машинада келдим. Бироқ сиз ҳам ўйлаб кўришингизни истардим: яъни машина, поезд, самолёт ихтиро қилингани билан одамзот секин юради, деб отдан воз кечгани йўқ. Ва яна компьютер, диктофон борлигига қарамай, китоб, дафтар, қалам деган нарсаларнинг столингизда тургани — кўп нарсани билдирмайдими?

Абдулазиз АҲМEДОВ суҳбатлашди.

“Hurriyat” газетасининг 2020 йил 3 сентябрь 30-сони.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Саъдуллаев: «Биз ҳали 50 тезликда юрибмиз»