Алломаларимиз ҳақида 10 та факт

Алишер Навоий ўзининг шахсияти, шеърий ва насрий асарлари, миллий давлатчилик ва адолатли жамият барпо этиш борасидаги фаолияти билан жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган. Буюк аждодимизнинг ўзбек адабиётидаги, ўзбек тили ривожидаги ўрни ва мавқеи беқиёс. У ўзининг бадиий ва илмий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этган.

“Алломаларимиз ҳақида 10 та факт” лойиҳаси доирасида ҳазрат Алишер Навоий ҳақидаги қимматли маълумотларни ҳавола этамиз.

1. Алишер Навоийнинг она томондан бобоси Абу Саид шоир, иккинчи бобоси Муҳаммад Али эса мусиқачи ва хаттот бўлган.

2. Алишер Навоий етти ёшида Фаридиддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” асарини ёд олган.

3. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса”ни 2 йил давомида ёзган ва бу асар дунёнинг 64 тилига таржима қилинган.

4. Навоий дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзган.

5. Алишер Навоий давлат арбоби сифатида муҳрдор, вазир, амир-ул кабир ва ҳоким бўлган.

6. Алишер Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон ҳудудида 300дан ортиқ иншоот қурдирган.

7. 2009 йилда Меркурийдаги кратер Алишер Навоий шарафига номланган.

8. Тошкент, Самарқанд, Навоий, Ўш, Боку, Токио, Шанхай, Остона каби дунёнинг кўплаб шаҳарларида Алишер Навоийнинг ҳайкаллари ўрнатилган.

9. Улуғ шоир Навоий тахаллуси остида туркий тилда ижод қилган бўлса, форсий тилдаги ижоди Фоний тахаллуси билан танилган.

10. Алишер Навоийга олимлар томонидан “Ғазал мулкининг султони”, “Фасоҳат мулкининг соҳибқирони” каби таърифлар берилган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигидаги мазкур лойиҳа сунъий интеллект ёрдамида “Ўзбекистон тарихи” телеканали билан биргаликда тайёрланди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Wm1HOmt9qVI?si=cCNV9xp8VK6oSMXV" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Комилова, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Навоий “Хамса“си нечта тилга таржима қилинган?