Алина Кабаева Пеле ва Тайсонлар сафида
Ўзбекистонда тўғилиб, жаҳон бадиий гимнастикасида ўзига хос ўрин эгаллаган Алина Кабаева Италиянинг Милан шаҳрида ўтган “39-Sport Movies & TV 2021” нинг махсус соврини билан тақдирланди.
Халқаро спорт кино ва телевидение федерацияси томонидан ўтказиладиган мазкур танловнинг бир қатор номинацилари орасида Алина Кабаевага тақдим этилган “Фахрий гулчамбар” мукофоти совринлар орасида “Оскар”нинг ўхшаши, дея эътироф этилади.
2004 йилги олимпия ўйинлари ғолибаси Кабаева ушбу мукофотга дунё спорти тарғиботига ҳамда маданий қадриятлар ривожига қўшган алоҳида хизматлари учун лойиқ кўрилган.
Айтиш лозимки, мазкур “Фахрий гулчамбар”га Кабаевага қадар футбол қироли Пеле, бокс афсонаси Майк Тайсон, украиналик Сергей Бубка каби жаҳон спортининг ёрқин вакиллари сазовор бўлишган.
Т. Рўзиев, ЎзА