Жорий йилнинг август ойида Россияда “Ғалабанинг 50 йиллиги” атом музёрарида халқаро илмий-маърифий экспедиция бўлиб ўтади. Унда Тошкент шаҳридаги 246-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Алина Чембаева Ўзбекистон номидан иштирок этади.

Бу ҳақда “Билимлар музёрари” танлови ғолиби Алина Чембаева қуйидагиларни маълум қилди: 

– Мен халқаро илмий-маърифий экспедицияда “Билимлар музёрари” танлови ғолиби сифатида иштирок этаман. Мазкур лойиҳа “Росатом” давлат корпорацияси кўмагида ўтказилиб, ҳар йили турли мамлакатлардан иқтидорли ўқувчиларни бирлаштиради. Танловнинг мақсади эса фанни оммалаштириш, шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида илғор технологияларга қизиқишни кучайтиришдан иборат. 

Жорий йилда ўтказилган танловда Ҳиндистон, Бангладеш, Миср, Хитой, Қирғизистон каби 20 та давлатдан тўрт мингга яқин ўқувчи иштирок этди. Экспедицияда 65 нафар ғолиб қатнашади. Улардан 20 нафари хорижий мактаб ўқувчиларидир. 

Лойиҳа ҳақида икки йил аввал эшитганман. Ўша пайтда “Буюк танаффус” танлови финалчиси сифатида “Артек”да таътилда эдим. Шимолий қутбга экспедиция бўйича ҳам ўшанда хабардор бўлдим. 

Танловнинг уч босқичидан муваффақиятли ўтдим. Мен Ўзбекистоннинг илиқ иқлимида ўсганман ва Шимолий қутбга саёҳат қилиш ғояси менга умуман мумкин бўлмаган нарсадек туюларди. Ҳозир эса бу воқеликка айланган бўлса-да, бунинг қанчалик катта аҳамиятга эга эканини ҳали ҳам тўлиқ англамадим.

Экспедициядан кутганларим улкан, яъни мен музликлар билан қопланган чексиз ҳудудлар, улкан айсбергларни кўришни ва ҳақиқий Арктика муҳитини ҳис этишни орзу қиламан. Албатта, ҳар қандай бола сингари мен ҳам ҳеч бўлмаса узоқдан бўлса ҳам оқ айиқ кўришни чин дилдан истайман. 

Экспедицияда бўлганлардан кўп бор эшитганман. Шимолий қутбдан инсон бошқача бўлиб қайтар экан. Улар дунёга, ўзларига, табиатга бошқача назар билан қарай бошлашар экан. Мен ҳам шу туйғуни ҳис қилишни истайман. Ер шари қандай буюк ва бир вақтнинг ўзида қандай нозик эканини юракдан ҳис этиш ниятим.

Бу мен учун шунчаки саёҳат эмас, балки ички кашфиёт йўли. Ўйлайманки, Ернинг энг юқори нуқтасига етиб борганда, муз ва сукунат бағрида туриб, одатий нарсаларга ҳам бошқача нигоҳ билан қараш бошланади. Атроф-муҳит учун масъулият янада чуқурроқ ҳис этилади. Қаерга ва қандай йўналишда ҳаракат қилишим кераклигини тушуниб етиш, фақат ўзим учун эмас, балки жамиятга ҳам фойдаси тегадиган инсон бўлишни истайман. 

Фанга қизиқиш фақат касб танлаш эмас, балки дунёқараш танловидир. Яъни, изланишда бўлиш, савол бериш, сабаб ва оқибатни кўра олиш, танқидий фикрлаш ва шу билан бирга, тараққиётга ишончни сақлаш демак. Менинг фикримча, эътибор қаратилиши керак бўлган энг муҳим йўналишлардан бири - атом технологиялари соҳаси. Чунки бу нафақат келажак энергетикаси, балки илмий ютуқлар инсон манфаатига қандай хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатади. Улар энергетика, тиббиёт, экология ва ҳатто музёрарларнинг қутбга етиши каби соҳаларда қўлланмоқда. 

“Билимлар музёрари” лойиҳаси эса илм-фанни ҳаётга яқинлаштиради ва уни ёшлар учун қизиқарли ҳамда тушунарли қилади. Бу каби ташаббуслар ёшлар ҳам катта ишларга ўз ҳиссасини қўша олиши мумкинлигини кўрсатади. Демак, бу сафар мен учун катта имконият!

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алина Чембаева: “Билимлар музёрари” менга олам эшикларини очди”