Алиментни бир йўла тўласа бўладими?
Юридик клиника
– Савол: 18 ёшгача бўлган алиментнинг барчасини олдиндан тўлаб берсам бўладими?
– Жавоб: Ҳа, албатта, бўлади.
Ушбу вазиятга қуйидагиларни асос қилиб келтирсак бўлади:
– алимент тўлаши шарт бўлган шахс алиментни ихтиёрий равишда шахсан ёки ўз аризасига мувофиқ ишлаб турган жойида ёхуд пенсия, нафақа, стипендия ва бошқа турдаги маблағ олаётган жойида тўланади.
– вояга етмаган болалар учун олинадиган алимент аризага мувофиқ қонунда белгиланган миқдорларда (ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун –тўртдан бир қисми; икки бола учун – учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун – ярмиси миқдорида) ушлаб қолинади.
– вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун (18 ёшгача), шу жумладан, кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.
Демак, сиз бемалол юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда олдиндан алиментнинг барча миқдорини тўлашингиз мумкин.
Aсос: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 137-моддаси.
Ушбу материал ТДЮУнинг «Юридик клиника»си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА