Алимент тўловчилар бандлиги таъминланмоқда
Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича мутасадди идоралар билан ҳамкорликда алиментдан қарздорлиги бўлган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ҳозирда 24 минг 432 та алиментга оид ишлар бўйича мунтазам равишда «маҳаллабай» ўрганишлар орқали ишсиз алимент тўловчиларнинг рўйхати шакллантирилмоқда.
Бандликка кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 581 нафар алимент тўловчининг бандлиги таъминланишига кўмаклашилди.

Бундан ташқари доимий равишда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда. Жумладан, Поп туманида ташкил этилган меҳнат ярмаркасига ишсиз алимент тўловчилар таклиф қилинди.
Ярмаркада 28 та корхона, ташкилотлар, ишлаб чиқарувчилар ўзларининг 800 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Тадбир якунида 12 нафар алимент тўловчи ишга йўлланма олди.
ЎзА