Алимент пулларини тўламасанг 15 суткага қамаласан
Когон туман судининг 2020 йил 7 майдаги қарорига асосан Р.Латиповга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
МИБ Қоровулбозор тумани иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2016 йил 1 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан туманда яшовчи Б.Губуров ундирувчи А.Насруллоева фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши белгиланганди.
Лекин фуқаро Б.Губуров ўтган тўрт йил вақт мобайнида алимент пулларини тўлиқ тўламаган ва фарзандларининг ҳолидан хабар олмаганлиги аниқланган. Қарздор Б.Губуровнинг алимент тўловларини икки ой ва ундан ортиқ муддат мобайнида тўлашдан қасддан бўйин товлаб келгани оқибатида алимент қарзи 63 млн 249 минг 739 сўмни ташкил этмоқда. Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида Б.Губуров МИБ Қоровулбозор тумани бўлимига олиб келинди. Фуқародан фарзандлари учун тўланадиган алимент тўлови вақтида тўланмагани сабабли тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Қоровулбозор туман маъмурий судининг қарорига асосан Б.Губуров Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан айбдор деб топилиб, 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Худди шундай ҳолат Когон тумани бўлими иш юритувидаги алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатига асосан қарздор Р.Латипов ундирувчи О.Янгиеванинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун икки йилдан бери тўланмаганлиги аниқланган. Карздор фуқаро Р.Латипов томонидан икки йилдан ортиқ вақт мобайнида 14 млн 125 минг 104 сўм алимент пулларини тўламасдан, номаълум томонга яшириниб юрганлиги маълум бўлган. Қидирув тадбирлари натижасида қарздор Р.Латипов ҳам топилиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Когон туман судининг 2020 йил 7 майдаги қарорига асосан Р.Латиповга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.