Алимент отанинг ўз боласи имкони борича зориқмай, ҳеч кимдан кам бўлмай, соғлом ва баркамол улғайишини таъминлашга қаратилган моддий мажбуриятидир. Бироқ, минг афсуски, айрим оталар ўз пушти камаридан бўлган фарзанди учун зиммасидаги ана шу мажбуриятни бажармай қочиб юрган ҳолатлар ҳам учрамоқда.

Фуқаро Ф.Мансуров бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент пулини 2018 йилнинг август ойидан буён тўламай юрган. Натижада унинг қарздорлиги шу йилнинг 1 апрелига қадар 21 миллион 588 минг 126 сўмни ташкил қилган. МИБ Юнусобод туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Ниёзов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида тўланмаган ана шу алимент пули ундириб берилди.

О.Абдураҳмонов эса икки нафар фарзанди учун алимент пулларини шу йилнинг 1 апрелига қадар тўламасдан юрган. Бунинг натижасида қарздорлик 34 миллион 715 минг 958 сўмга етган. 

Давлат ижрочиси С.Эшдавлатов томонидан қарздорга нисбатан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида алимент пули тўлиқ ундириб берилди. Бундай ҳолатларни кўриб, шундай бағритош оталар ҳам борлигидан беихтиёр ёқа ушлайсиз.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент — ота зиммасидаги моддий мажбурият