Алеппонинг “Тишрин” ГЭСи ҳукумат назоратига қайтарилди
РИА Новости хабарида айтилишича, бу ҳақда журналистларга мамлакатдаги россиялик қўшинлар бўлинмаси вакили Борис Фомичев маълум қилган.
Суриядаги катталиги бўйича иккинчиси бўлган – Алеппонинг “Тишрин” ГЭСи ҳукумат назоратига қайтарилди. РИА Новости хабарида айтилишича, бу ҳақда журналистларга мамлакатдаги россиялик қўшинлар бўлинмаси вакили Борис Фомичев маълум қилган.
Мазкур ГЭС бундан 20 йил аввал рус ва суриялик муҳандислар томонидан қурилган бўлиб, ҳозирда у Раққа ва Алеппо вилоятларини электр энергияси билан таъминлайди. Ҳукумат айни пайтда бу ердаги тикланиш ишларини жадаллик билан олиб бормоқда.