Албанияда НАТО авиабазаси очилди
Албанияда НАТОнинг Ғарбий Болқондаги илк авиабазаси очилди. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси тарқатган баёнотда айтилган.
Қайд этилишича, 2024 йил 4 март куни Кучова авиабазаси расман очилди, ушбу объект НАТОнинг келгусидаги ҳаво амалиёти учун замонавий марказга айланади.
Қурилиши 2019 йил бошланган қўналға Тирана шаҳридан 80 километр масофада, Берат округида жойлашган.
Бу НАТОнинг Албаниядаги энг йирик лойиҳаси ҳисобланади. Тахмин қилинишича, мажмуа ҳарбий блокнинг логистикаси, ҳаво амалиёти ва ҳарбий машқларини қўллаб-қувватлайди.