Қалампир экспорт 7,4 миллион долларга етди
Бу ҳақида Давлат статистика қўмитасининг ахборо хизмати маълум қилмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатга ушбу қалампирларни экспорт қилди.
Бу ҳақида Давлат статистика қўмитасининг ахборо хизмати маълум қилмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатга ушбу қалампирларни экспорт қилди.
Агарда бу рақамларни ўтган йилнинг мос даврига солиштирадиган бўлсак, экспорт географияси 5 та давлатга кўпайганини кўриш мумкин.
Ўзбекистондан қалампир маҳсулотларини энг кўп харид қилган давлатларга келадиган бўлсак, улар орасида Қозоғистон – 2,3 миллион долларлик маҳсулот билан пешқадамлик қилмоқда. Россия – 1,3 миллион, АҚШ – 1,1 миллион, Германия – 1,0 миллион, Украина – 211,7 минг доллар билан муносиб ҳисса қўшган.
Агарда вилоятлар кесимида ўтган ойларда энг кўп экспорт қилган ҳудудларга эътибор қаратадиган бўлсак, Самарқанд вилояти энг кўп яъни, қиймати 1 814,6 минг долларга тенг бўлган қалампир экспорт қилди. Бу кўрсаткич жами калампир экспортининг 24,5 фоизини ташкил этади.