Бухоро Давлат университетида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Президентимиз раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлашда масъуллар олдидаги вазифалар хусусида сўз борди. Шунингдек, битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлашга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастурини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилганлиги, ушбу муҳим масала барча ерда бўлганидек Бухорода ҳам асосий эътиборда бўлмоғи даркорлиги таъкидланди.  

Шунингдек, давра суҳбати иштирокчиларига O’zLiDeP фаолияти, унинг дастурий мақсад ва вазифалари, мамлакатимиз сиёсий майдонида тутган ўрни, қонун ижодкорлигини таъминлашдаги ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мамлакатимизда кейинги йилларда навқирон авлод вакилларига яратиб берилаётган имкониятлар, ёшларга оид давлат сиёсати доирасида улар фаолияти билан боғлиқ Президент фармон ва қарорларининг қабул қилиниши ва уларнинг амалдаги ижроси бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Эътиборлиси, бир қатор муҳим ҳужжатларнинг қабул қилинишида ёшларнинг ҳам таклиф ва фикрлари эътиборга олинмоқда.  

Маълумки, шу кунларда Президентимизнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамалари қизғин давом этмоқда. Сўзга чиққанлар Давлат дастури лойиҳасини такомиллаштиришга талаба-ёшлар ҳам назарий ва амалий таклифлари билан ўз ҳиссаларини қўшишлари зарурлигини қайд этди.  

Давра суҳбати давомида университет префоссор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшларининг бир қатор таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди. Уларни қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов ҳамда  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова қатнашди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Актам Ҳаитов бухоролик фаоллар билан учрашди